- Нега кўзингиз қизаради? Қачон: эрталабми ёки иш жараёнидан кейинми? Саволларни ўйлаб кўринг. Кўздаги қизиллик кўз касалликлари, шамоллаш, аллергия билан боғлиқ бўлиши мумкин.
- Кўз шиллиқ қавати қуруқлашиб қолса ҳам, қизиллик юзага келади. Кўзда қичишиш кузатилса, безовталиклардан дарак бўлади. Шунингдек, кондиционер, тамаки тутуни, ҳаво намлигининг меъёрда эмаслиги кабилар ҳам кўз қизаришини келтириб чиқаради.
- Безовталикларни бартараф этишда кўз томчиларидан камроқ фойдаланинг. Иложи бўлса, фақат шифокор буюрганларинигина танланг. Чунки мунтазам томчилардан фойдаланиш акс таъсир кўрсатиб, турли муаммоларга сабаб бўлади.
- Кўз қовоқларини пардоз воситаларидан тозалаб олгач, иссиқ-совуқ ванна қилинг. Бунинг учун пахта бўлагини аввал қайнатиб илитилган сувда намлаб, кўз устига босиб туринг. 2 дақиқадан сўнг совуқ сувда намланган пахта билан алиштиринг.
- Уйқуга ётишдан олдин кўз устига кўк чой дамламасидан компресс қилинг. 2-3 дақиқалик компрес кўз томирларига ижобий таъсир этади.
- 1 ош қошиқ иттиканак (череда) ни 1 ст. қайнаб турган сувга дамланг. Илигач, докадан ўтказинг. Сўнг кўз устига компресс сифатида фойдаланишингиз мумкин. Бу усул айниқса аллергик ҳолатларда асқотади.
- Паракланган барра бодринг ҳам кўзлар учун фойдали. Кўз терисини озиқлантириб, намлантиради. Қолаверса, куннинг исталган вақти бажариш мумкинлиги билан ҳам қулай.
- Кун давомида кўпроқ суюқлик ичинг. Аммо газланган бўлмасин. Наъматак, кўк чой, мева шарбатлари айни муддао.
- Кўз толиқиши юзага келмаслиги учун иш вақти кичик танаффус қилишга одатланинг. Бунда кўз учун турли машқларни бажариш мумкин. Масалан, нигоҳни кескин бошқа нарса ёки ҳолатга қаратиш.
- Кўча-куйда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланинг. Бу нафақат кўзлар балки кўз атрофидаги тери учун ҳам асқатади.
Манба: Darakchi.uz