Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у — кучли. Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Унга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади. Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар соладилар. Ожиза аёлни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди. У ўз оёғида тик туролмайди. У муҳтождир.Кучли аёллар эъзозланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, эрини рашк қиладилар. Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсиндиролмайди. Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади. Кучли аёл ёлғиздир. У қадрланмайди. Эрига эҳтиёжманд аёл авайланар, қадрланар. Сочлари силанар. Кучли аёл эса эгасиздир. Унга ҳеч ким, меҳр кўрсатмайди. у яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси кучли бўлгани. Ваҳоланки, у ҳам бир аёлдир. У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди. Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади. У ҳам ёлғизлигидан ўксинади.У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан.Уларга осон тутманг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Кучли аёллар Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг! Бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор.У шу нозик кўнглини авайлайди. Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади. Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли аёл бўлмоқ
Биласизми?