Биласизми?

Либосга мос тўғноғич танлаймиз

Мавсумнинг энг оммабоп жузъий қисмларидан бири — бу тўғноғич. Қандай тўғноғичларни танлаш керак ва уларни нималар билан тақиш мумкин?

Кўпгина тўғноғичлар юқори заргарлик санъатига мансуб бўлади ва нархи ҳам шунга яраша жуда қиммат туради.

Яхшиси диққатингизни оддийроқ тўғноғичларга қаратганингиз маъқул. Агар сиз заргарлик тўғноғичларини маъқул кўрсангиз, унда экспертлар тавсиясига амал қилишингизни маслаҳат берамиз.

Тўғноғични танлашда албатта гардеробингизни батафсил эслашингиз керак: у қанчалик мос тушади, уни айнан қайси буюм билан тақмоқчисиз.

Энг муҳими агар бу тўғноғич тошли бўлса, тошларнинг маҳкамланишига эътибор беринг.

Яхшиси кумуш ёки оқ тилладан ясалган тўғноғични танланг: у кўпчилик буюмлар билан мувофиқ келади. Тантаналарга келганда эса, ҳаммаси танланган қиёфага боғлиқ бўлади. Асосийси, киядиган либосингизга қараб тошларнинг рангини танлаш.

Тўғноғичларни палто ёки пиджакнинг қайтарма ёқасига, кўйлакларнинг чўнтагига тақинг. Тўғноғич билан ҳатто тўқилган свитерни ҳам безатиш мумкин. Либосингизнинг асосий предметлари дарров ўзгача кўринишга эга бўлади.

Сиз тақинчоқни анъанавий тарзда — кўксингизга, ёки диққатни бўйинга ва юз тузилишига кўпроқ жалб қилиш учун ундан сал баландроққа ҳам тақишингиз мумкин. Лекин бу ҳолатда сизнинг макияжингиз мукаммал бўлиши керак!

Бундан ташқари, кўпчилик стилистлар модада бўлган бош кийимларини, масалан, беретлар ёки кепиларни тўғноғичлар билан безашни таклиф қилади. Шу тарзда сиз мавсум учун мутлақо бир-биридан фарқ қилувчи бир нечта шaпкаларга эга бўлишингиз мумкин.

Манба: Daryo.uz