Биз ҳаммамиз кутилмаганда маълум бир озиқ-овқатга майл билдириш ҳолатига дуч келганмиз. Лекин шундай ҳолатлар бўладики, айнан бирон-бир озиқ-овқат ейишни хоҳлаш организмда озуқа моддаларининг етишмаслигидан дарак бериши мумкин. Бу мақоладан организмга қайси микроэлементлар етишмаётганини аниқлаш йўллари ҳақида билиб олишингиз мумкин.
Агар сиз шоколад ейишни хоҳласангиз
Бу сизнинг организмингизда магний, хром, B гуруҳ витаминлари ва ёғ кислоталари етишмаслигидан далолат беради.
Микроэлементлар иммун тизимига ёрдам бериши ва турли хил яллиғланишларнинг олдини олиши билан бирга асаб тизими фаолиятида ҳам муҳим рол ўйнайди ва суяклар сифатига таъсир кўрсатади. Магний шоколаддан ташқари балиқ, яшил баргли сабзавотлар, ёнғоқлар, ловия ва гречка таркибида ҳам жуда кўп.
Агар сиз пишлоқ ейишни хоҳласангиз
Ўзингизда хотира билан боғлиқ муаммоларни ва диққатни тўплашда қийинчиликни ҳис қилаяпсизми? Америка олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар диққат ва гипер фаоллик етишмаслиги синдроми бўлган одамлар соғ одамларга қараганда кўпроқ пишлоқ ейишга мойил бўлишини исботлади.
Бундан ташқари, пишлоқ ҳам шоколад каби таркибидаги L-триптофанлар туфайли кайфиятни яхшилайди ва бўшаштиришга ёрдам беради. Сизнинг организмингизга кальций етишмаслик эҳтимоли мавжуд.
Қуёшли кунлар тез-тез тоза ҳавога чиқишга ҳаракат қилинг. Агар бунинг иложи бўлмаса, пишлоқдан ташқари кўпроқ ёғли балиқлар, сариёғ, тухум сариғини истеъмол қилиб туринг.
Агар сиз конфет ейишни хоҳласангиз
Гап «қанақадир ширинлик ейишни хоҳлаш» ҳақида бораяпти. Бундай иборани биз ҳар гал асабларимиз таранглашган пайтлар беихтиёр ишлатамиз. Ўзингизни айблашга шошилманг: шакар миянгизнинг марказини фаоллаштиради ва ҳақиқатан ҳам юз бераётган воқеаларга диққатни жалб қилишга вақтинча ёрдам беради.
Бу сизда хром етишмаслигининг белгиси бўлиши мумкин. Хром тана ҳужайраларига қондаги глюкозанинг сингишини тезлаштиришга ёрдам беради.
Ширинликнинг ўрнига хромга бой бўлган озиқ-овқатлар: гўшт, товуқ, сабзи, картошка, карам, бутундонлилар ва тухум истеъмол қилинг.
Агар сиз гўшт ейишни хоҳласангиз
Гўшт ейишни хоҳлаш организмда оқсил, шунингдек ҳайвон оқсили таркибида бўладиган микроэлементлар: рух, темир моддалари, B12 витамини ва Omega-3 етишмаслигидан далолат беради.
Манба: Daryo.uz