Алоэ халқ табобатида энг кўп қўлланиладиган ўсимлик ҳисобланади. Халқ табобатида қўлланилиши
Алоэ баргидан ва унинг ширасидан турли касалликларни: ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраларини, ўпка силини ва бошқаларни даволашда фойдаланилади. Таркибида бактерияларнинг кўпайишини (йиринг олиши) кесувчи модда бор. Шунинг учун ҳам баргини ари чаққанда, терини пичоқ ёки бошқа нарса билан кесиб олганда йиринглаб кетмаслиги учун алоэ баргини ўртасидан узунасига ёриб, жароҳатга боғланади.
Тиббиётда қўлланилиши
Гинекологик хасталикларда ҳам одатда алоэ барги ширасидан бачадон эрозияси касаллигига қарши даволанади.
У нафақат доривор ўсимлик, балки иштаҳа очувчи ҳамдир. Бош оғриғи, туберкулёзга қарши даво сифатида ҳам қўлласа бўлади.
Манба: Darakchi.uz