Биласизми?

Мадад-шифо: витаминларга бой бодом

— Бодомнинг инсон организмига қандай фойдаси бор? Уни соч ва терини соғломлаштиради, дейишади. Шу ростми?

Гулчеҳра Хидирова, Қорақалпоғистон Республикаси

— Бодом мағзида инсон организми учун зарур бўлган компонентлар мавжуд. У витаминлар ва микроэлементлар манбаи ҳисобланади. Таркибида ёғ, оқсил, углевод, кальций, темир, фосфор, витамин С, бета каротин мавжуд. Инсон организмидаги модда алмашинувини яхшилайдиган, тишлар, соч ва терини соғлом фаолиятини таъминлайдиган В1, В2 витаминлари бор.

Организмда отерсклероз ривожланишини сусайтиради ёки тўхтатади, юракни ишемия касаллигидан ҳимоя қилади. Бодом мағзидан тайёрланган озиқа парҳезли таом ҳисобланади ва ундан болаларнинг қанд касаллигини даволашда фойдаланилади. Ҳар куни бодом мағизини истеъмол қилган инсоннинг қон таркибида Е витамин миқдори ортиши ҳамда холестерин миқдорининг камайиши тадқиқотлар асосида исботланган.

Манба: Darakchi.uz