Малика Диана Буюк Британияга икки меросхўр шаҳзодалар — Уильям ва Гаррини ҳадя қилди.
У ўғилларида бир-бирига ҳурмат, оилага ва албатта аёлларга бўлган муҳаббат туйғусини тарбиялашга эришди.
Маликанинг фожиали ўлимидан 10 йил ўтганидан кейин биз унинг оналик ҳақидаги энг машҳур фикрларини ёдга оламиз.
Ҳаётда ҳамма нарсанинг қадрига ета билиш керак. Агар сиз ниманидир йўқотган бўлсангиз, умидсизликка тушманг. Энг асосийси – бу оила ва болалар эканлиги эсингизда бўлсин.
Бир куни биз Уильям билан мактабга бораётганимизда унга шундай дедим: «Агар сен қачондир дунёдаги ҳамма нарсадан ортиқ севадиган одамингни учратиб қолсанг, уни ҳар доим ҳимоя қилишинг ва эҳтиётлашинг керак бўлади».
Агар эркаклар туғишни билганида, уларнинг ҳар бирининг биттадан боласи бўлар эди.
Болаларимнинг, ҳаёт йўлида учрайдиган ҳар бир одамнинг аламлари, қатъиятсизлиги, умидлари ва орзуларини тушунишни ўрганишларини хоҳлайман.
Биз болаларимизга улар ҳақида қандай қаттиқ ташвишга тушаётганимизни кўрсатишимиз керак. Токи катта бўлганида, улар ҳам яқинлари учун шундай қайғура олсин.
Агар ўғлим ўз ҳиссиётларини яширмаётган бўлса, бу унинг нозик эканлигини билдирмайди.
Мен китоблардаги қоидаларга риоя қилмайман. Мен қалбим буюрганидек яшайман ва болаларимни тарбиялайман.
Қучоқлаш кўп нарсаларга қодир. Айниқса улар болалар учун катта аҳамиятга эга.
Оила — дунёдаги энг муҳим нарса. Атрофда нима юз беришидан қатъий назар, мен ҳар доим ўз болаларимни ҳимоя қиламан. Чунки уларнинг бахтли бўлишини хоҳлайман.
Манба: Daryo.uz