Ушбу пирог унсиз пиширилади, бунда ун ўрнини манний ёрмаси босади. Пишириқ жуда майин ва нам бўлиб чиқади.
Зарур маҳсулотлар:
- 250 мл манний ёрмаси
- 250 мл қатиқ
- 180 г шакар
- 2 та тухум
- 100 г маргарин
- 1,5 чой қошиқ разрихлител
- 1 чимдим туз
Тайёрланиши:
Идишга манний ёрмасини солиб, қатиқни қўшамиз. Яхшилаб аралаштириб, 1—2 соатга ивитиб қўямиз.
Бошқа идишда маргаринни вилка билан эзиб, шакар билан аралаштирамиз.
Унга тухум, туз ва разрихлителни солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
Ушбу аралашмани ивиган манний ёрмаси билан аралаштирамиз.
Хамирни яхшилаб ёғланган формага соламиз ва 180 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 35 дақиқа пиширамиз.
Пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!