Майин ва енгил кекс дам олиш кунлари чой билан истеъмол қилиш учун айни муддаодир. Кексни таъбингизга кўра эритилган шоколад ёки шакар упаси билан безатишингиз мумкин, шунда уни байрам дастурхонига ҳам тортиш мумкин бўлади.
Зарур масаллиқлар:
- 125 г маргарин
- 1 стакан ун
- ½ стакан шакар
- 2 ош қошиқ крахмал
- 2 та тухум
- ¼ стакан сут
- 2 чой қошиқ разрихлител
- 2 ош қошиқ какао
Тайёрланиши:
Хона ҳароратида юмшаган 125 г маргаринни ½ стакан шакар билан аралаштирамиз.
Унга 2 та тухумни қўшиб, миксер ёрдамида кўпиртирамиз.
Алоҳида идишда 1 стакан ун, 2 ош қошиқ крахмал ва 2 чой қошиқ разрихлителни аралаштирамиз, уни тухумли массага қўшамиз.
Қуюқ хамир ҳосил бўлгач, ¼ стакан сутни солиб, хамирни суюлтирамиз.
Ҳосил бўлган хамирни тенг иккига бўламиз, улардан бирига 2 ош қошиқ какао қўшамиз.
Ёғланган формага аввал оч тусли хамирни, сўнг тўқ хамирни соламиз. Вилка ёрдамида хамирни бир марта айлана ҳаракат билан аралаштирамиз — шу тариқа мармарсимон тасвир ҳосил бўлади.
Кексни 175 даражагача қиздирилган духовкада тахминан 30 дақиқа давомида пиширамиз.
“Мармар” кекси тайёр. Ёқимли иштаҳа!