Ошхона

Майонезли печенье

Бирор байрам ёки туғилган кун муносабати билан салат тайёрлаш мақсадида, одатимизга кўра, ҳар эҳтимолга қарши кўпроқ миқдорда майонез сотиб оламиз. Аммо байрамдан сўнг уни ишлатишга эҳтиёж бўлмагач, майонезнинг қолганини ташлаб юборишга тўғри келади. Бироқ бундай исрофгарчилик қилиш ўрнига, уни турли пишириқларда қўллаш мумкин. Қуйида майонездан печенье тайёрлаш йўлини кўрсатиб берамиз. Унинг тайёрланиши уваланадиган печеньеники билан деярли бир хил, лекин майонез қўшилгани ҳисобига у майинроқ бўлиб пишади.

Зарур масаллиқлар:

  • 100 г майонез
  • 100 г маргарин
  • 2 та тухум
  • 1 стакан шакар
  • 3 стакан ун
  • 1 чой қошиғида ош содаси (сирка билан сўндирамиз)

Тайёрланиши:

Хона ҳароратида юмшаган 100 г маргаринни 100 г майонез билан яхшилаб аралаштирамиз.

20160221_164505

Иккита тухумни битта-битта чақиб қўшамиз.

20160221_164920

Сўнг унга 1 стакан шакарни аралаштирамиз.

?

?

Алоҳида идишда 3 стакан ун (ун камроқ миқдорда зарур бўлиши ҳам мумкин) ва ош содасини аралаштирамиз ва майонезли аралашмага қўшамиз. Юмшоқ, аммо қўлга ёпишмайдиган хамир қорамиз.

?

Хамир қанчалик мулойим бўлса, печенье ҳам шунчалик юмшоқ ва оғизда эриб кетувчан бўлиб пишади. Юмшоқ хамирдан шакллар ясаш қийинроқ бўлгани туфайли, уни қандолат халтачасига солиб, пергамент тўшалган духовка листи устига гулсимон шаклда печенье ясаб қўйиш мумкин. Болалар билан бирга хамирдан турли шакллар кесиб олмоқчи бўлсангиз, хамирни бироз қаттиқроқ қилишингиз ҳам мумкин. Бунда хамир 2—3 мм қалинликда ёйилади.

20160221_170421

Печеньени 180 даражагача қиздирилган духовкада 10—15 дақиқа давомида пиширамиз.

20160221_171442

Майонезли печенье тайёр. Ёқимли иштаҳа! Уни оила даврасида бир пиёла чой устида тановул қилишингиз мумкин.

20160221_172839