Картошкадан бир неча ўнлаб турли хилдаги энг мазали таомлар тайёрлаш мумкин. Улар ҳар доим ажойиб чиқиши учун қуйидаги олтита оддий маслаҳатларни эслаб қолинг:
- Мазали бўлиши учун кесилган картошкани қовуришдан олдин сочиқ ёрдамида қуритинг, ёғ солинган товага қўйинг, яхшилаб аралаштиринг ва оловни пасайтиринг.
- Пюре ичига фақат иситилган сут қўшинг— акс ҳолда у рангини ўзгартириши мумкин. Шунингдек, пюре қилиш учун электр мосламаларидан фойдаланманг: машҳур ошпазлар ҳаддан ташқари тез майдалаш масаллиқнинг зичлигига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлайдилар.
- Агар картошка музлаб қолган бўлса, ширинсимон ёқимсиз таъмдан қутулиш учун уни қайнатишда сувга бир ош қошиқдан туз ва сирка қўшинг. Бу усулни эскирган сабзавотлар учун ҳам қўллаш мумкин.
- Картошкани қайнатишда сувга шивит, саримсоқ ёки бош пиёз қўшинг — шунда таом янада мазали ва хушбўй бўлиб пишади.
- Янги картошканинг пўсти осон тозаланиши учун уни олдиндан совуқ сувга солиб қўйиш керак.
- Агар сиз картошкани тозалаб бўлганингиздан кейин уни пиширишдан воз кечган бўлсангиз, уларни озиқ-овқатлар учун плёнкага ўранг, ҳавосини чиқаринг ва совутгичга қўйинг. Шунда картошка қорайиб қолмайди ва бир-икки кун давомида ўзининг таъмга доир хусусиятларини йўқотмайди.
Манба: Daryo.uz