Ошхона

Микротўлқинли печда тез тайёр бўладиган 3 хил мазали нонушта

Эътиборингизга микротўлқинли печда тез ва осон пишириладиган нонушталар тайёрлаш усулларини ҳавола қилмоқчимиз.

1. Олмали крамбл

Масаллиқлар:

  • 2 ош қошиқ сариёғ;
  • 2 ош қошиқ шакар;
  • 2 ош қошиқ сули ёрмаси;
  • 2 ош қошиқ ун;
  • 1 чой қошиқ долчин;
  • ½ чой қошиқ майдаланган мускат ёнғоғи;
  • 1 чимдим туз.

Начинка учун:

  • 1 дона олма;
  • ½ ош қошиқ сариёғ;
  • 2 ош қошиқ шакар;
  • 1 чой қошиқ маккажўхори крахмали;
  • 1 чой қошиқ долчин;
  • ½ чой қошиқ майдаланган мускат ёнғоғи.

Тайёрлаш:

Алоҳида идишда биринчи етти масаллиқни аралаштиринг.

Олмани унчалик катта бўлмаган кубикча шаклида тўғранг, микротўлқинли печнинг махсус формасига жойланг ва устига сариёғни қўйинг. Олма бўлаклари юмшоқ бўлиши учун уларни бир дақиқа давомида қиздиринг.

Формани чиқаринг ва олманинг устига қолган масаллиқларни қўшинг. Аралаштиринг ва сули ёрмаси қўшилган аралашма устига қўйинг. Микротўлқинли печга 2 дақиқага қўйинг.

2. Ванилли чизкейк

Масаллиқлар:

  • 60 г қаймоқли пишлоқ;
  • 2 ош қошиқ сметана;
  • 1 дона тухум;
  • ½ чой қошиқ лимон шарбати;
  • бир чимдим ванилин;
  • шакар — таъбга кўра.

Тайёрлаш:

Ҳамма масаллиқларни аралаштиринг ва микротўлқинли печга тўлиқ қувватда 1,5 дақиқага қўйинг, ҳар 30 сонияда аралаштириб туринг. Тайёр бўлган чизкейкни совитиш ва унга резавор мевалар, майдаланган ёнғоқлар қўшиш мумкин.

3. Пишлоқли қуймоқ

Масаллиқлар:

  • 2 дона тухум;
  • 2 ош қошиқ сут;
  • туз — таъбга кўра;
  • эзилган қора мурч — таъбга кўра;
  • бошқа зираворлар — таъбга кўра;
  • 2 ош қошиқ қирғичда қирилган пишлоқ.

Тайёрлаш:

Тухум ва сутни бирга қўшиб кўпиртиринг ва кружкага солинг. Микротўлқинли печга тўлиқ қувватда 45 сонияга қўйинг. Кейин кружкани чиқаринг, аралаштиринг ва яна 30-45 сонияга қўйинг. Тайёр бўлган қуймоққа туз, мурч ва қирғичда қирилган пишлоқни сепинг.

Манба: Daryo.uz