Ошхона

Микротўлқинли печда картошка чипсларини тайёрлаймиз

Чипсларни ёқтирмайдиган кишининг ўзи бўлмаса керак. Чипсларни энг кам миқдордаги ёғ билан микротўлқинли печда ҳам тайёрлаш мумкин.

Зарур масаллиқлар:

  • Картошка
  • Таъбга кўра туз, гармдори ва аччиқ қалампир
  • Ўсимлик ёғи

Маҳсулотларнинг тахминий нархи 2000 сўм.

Тайёрланиши:

Бир коса тайёр чипслар учун ўртача 5—6 та картошка кетади.

1. Картошкаларни тозалаб, юпқа қилиб (1—2 мм қалинликда) тўғраймиз. Кесишда сабзавот арчиш учун қўлланиладиган асбобдан ҳам фойдаланиш мумкин.

12-615x412

2. Сўнг, ортиқча крахмалдан халос қилиш учун тўғралган картошкаларни совуқ сувда чаямиз.

25-615x412

3. Таъбга қараб туз ва қалампир қўшамиз. Картошка устига ёғ сочиб чиқамиз ва қоғоз тўшалган микротўлқинли печ ликопига териб чиқамиз.

33-615x412

Уни печга қўйиб, энг юқори қувватда 3 дақиқа давомида пиширамиз. Агарда чипсларингиз қалинроқ бўлса, вақтни яна бир дақиқага узайтириш мумкин.

Тайёр чипсларни совитамиз ва шундан кейин идишга оламиз.

Уй чипслари тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz