Биласизми?

Наманганда аразлашган оилаларни яраштириш ойлиги ўтказилмоқда

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров маҳаллаларда февраль—март ойларида Яраштириш комиссияси ойлигини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Қарорга мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи тузилиб, тарғибот—ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова бошчилигидаги гуруҳ аъзолари шаҳар ва туманларда аразлашган оилалар рўйхатини шакллантириб, яраштирув ишларини бошлаб юборган.

Поп туманида ўтказилган шундай ишлар натижасида 50 та оила тикланди. Чуст туманида 33 та оила тиклангани айтилмоқда.