Кўп ҳолатларда уй бекаларимизни ошхона ва уй хоналаридаги нохуш ҳидлар безовта қилиши мумкин. Лекин улардан тез ва осон қутулишнинг йўллари бор. Бунинг учун бекаларимизга қуйидаги усуллардан фойдаланишни маслаҳат берамиз:
- Қўлдаги нохуш ҳидни (балиқ, саримсоқпиёз ва шу каби хидларни) кетказиш учун қўлларни аввал туз билан ишқалаб, сўнг совун билан ювиш керак.
- Оғиздан келаётган саримсоқпиёз ҳидини петрушка чайнаб кетказиш мумкин.
- Балиқ ҳиди келаётган сирли идиш ёки товани қиздирилган туз билан ишқалаб, сўнг чайиш керак.
- Агар қошиқ ва санчқилардан балиқ ҳиди келса, уларни совунли совуқ сувда чайиб, ўсимлик ёғи суртилади ва яхшилаб юмшоқ сочиқда артилади.
- Тахтакач ва бошқа ошхона идишларидан келаётган пиёз ҳидини қуруқ туз билан ишқалаб кетказиш мумкин.
- Ошхонадаги нохуш ҳидни - очиқ идишда сирка қўшилган сув қайнатилгач, бир неча дақиқадан сўнг хона ҳавосини янгилаб, кетказиш мумкин.
- Иссиқ комфоркага апельсин ёки лимон пўсти ёки иссиқ газ печига озгина туз сепиб, ушбу мақсадда қўллаш ҳам мумкин.
- Тошиб кетиб, газ плитасига тўкилган сут ҳидини йўқотиш учун плита устига туз сепилади ва нам қоғоз билан ёпилади. Ушбу усул билан нохуш ҳид тарқалишини тўхтатиш мумкин.
- Хонадан бўёқ ҳидини кетказиш учун бир бош саримсоқпиёз тозаланиб, бир қанча вақтга хонада қолдирилади.
- Хонадан мойбўёқ ҳидини тезроқ кетказиш учун бир нечта жойга туз солинган ликопчалар қўйилади.
- Сигарет тутуни хона ҳавоси янгиланганда ҳам осонликча тозаланмайди. Бунинг учун деразалар очилиб, хонанинг исталган жойларига 2-3 дона намланган сочиқ қўйилади. Нам сочиқ сигарет тутунини ўзига тортади. Манба: Beka.uz