Маданият

Ню-Ёрк мода ҳафталиги

Сэнтабр ойининг биринчи ярмида Ню-Ёркда мода дунёсидаги асосий ҳодисалардан бири — Нев Ёрк Фашион Веек бўлиб ўтди. Унда машҳур дизайнерларнинг 2016-йилги баҳор-ёз мавсумига мўлжалланган либослар тўпламлари намойиш этилди. Мақолада уларнинг баъзилари билан танишишингиз мумкин.

Виsториа Бекҳам

скачанные файлы

Виктория Бекхемнинг янги тўплами аввалгиларидан мулойимроқлиги, унчалик жиддий эмаслиги ва бироз спорт йўналишида эканлиги билан фарқ қилди. Анъанавий оқ ва қора рангга ёрқин сабзиранг, кўк ва сариқ қўшилди. Бекхемнинг тўпламида катак гулли либослар кўп учради.

Лаsосте

Lacoste

Янги тўпламда анъанавий спорт услуби супрематизм ва конструктивизм услубидаги нақшлар билан уйғунлашди. Шунингдек, Олимпиада белгилари ҳам кўп учради, бу бежизга эмас: 2016-йилда Лаsосте Франсия термасини Бразилиядаги Ўйинлар учун кийинтиради.

Sоач

coach

Янги тўпламдаги либосларга ёввойи гул ва ўтлар тасвири туширилди. Енгил, шаффоф блузкалар чарм юбка, байкерлар камзули ва ранг-баранг қийқимлардан тикилган палтолар билан уйғунлашди.

Осsар де ла Рента

oscar

Баҳор-ёз тўплами учун Осsар де ла Рентаънинг янги креатив директори Питер Коппинг Испания мавзусини танлади. Тўпламда қизил ранг, қора тўр ва шойи тасмалар кўп учрайди. Шунингдек, тўпламдаги либосларда қўлланилган асосий безак ушбу мода уйи асосчиси севган испан чиннигулидан иборат бўлди.

Диане вон Фурстенберг

diane

Диана фон Фюрстенбергнинг янги тўпламида пушти, сариқ ва кўк рангнинг нафис туслари устунлик қилди. У енгил матодан тикилган фуксия рангидаги шаффоф блузкалар, ерга тушиб турадиган ҳилпироқ шойи шимлар, грек услубидаги ёрқин кўйлаклар ва бошқалардан иборат бўлди.

Мичаел Корс Sоллеsтион

Kors

Ўзининг баҳорги-ёзги тўпламида Майкл Корс гулларга урғу берди. Моделер улардан палтога гул босишда ҳам, кўйлакларга нақш туширишда ҳам фойдаланди.

Ралпҳ Лаурен

Ralph

Ралпҳ Лауренънинг янги тўпламидаги кийим-кечаклар Ложувард қирғоқда ёки баҳорги Парижда кийиш учун мўлжалланган. Америкалик моделер асосан оқ, кўк, қизил ва бироз жигаррангдан фойдаланди. Денгиз услубидаги кийимлар тўпламда устунлик қилди.

Мақолани тайёрлашда “Ладй.маил.ру” нашри маълумотларидан фойдаланилди.