Биласизми?

Ўз хотинини ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилган эркакка жазо берилади

Тошкентда ўз хотинини ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилган эркакка 2 йил мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, оилавий жанжалдан сўнг, эракак киши ижтимоий тармоқда хотини номига аккаунт очиб у ерда уни ҳақоратловчи маълумотлар жойлаштирган. Шундан сўнг аёл киши ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ушбу иш юзасидан ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан 35 ёшли эркакка нисбатан иш қўзғатилган.  Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига биноан унга 2 йил муддатга мажбурий меҳнат жазоси берилиши мумкин.