2017 йилнинг 1 декабр санасидан давлат бюджети муассасалари ва ташкилотлари ходимлари маошлари, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 1,15 баравар кўтарилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори Фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида чоп этилди.
Қарорда 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб:
— энг кам иш ҳақи миқдори — 172 минг 240 сўмни;
— ёшга доир пенсия — 336 минг 880 сўмни;
— болаликдан ногиронларга бериладиган пенсия миқдори — 336 880 сўмни;
— етарли стажга эга бўлмаган қария ва меҳнатга лаёқатсиз кишиларга бериладиган пособия миқдори эса — 206 минг 720 сўмни ташкил қилиши белгиланган.