Қуймоқли торт турли ривожланган мамлакатларда аҳоли севиб истеъмол қиладиган севимли ширинликлардан бири саналади. Энг муҳими, қуймоқларни пишириб олгач, уни ўзингизга маъқул келган крем, мевалар, хатто, мураббодан фойдаланиб, тайёрлашингиз мумкин. Бироқ торт ҳосил қилиш учун энг камида 15-17 та дона тайёр қуймоқ керак бўлади.
Қуймоқли тортни тайёрлаш учун керак бўладиган масаллиқлар:
20-25 дона тайёр қуймоқ (қуймоқни тайёрлаш учун 0,5 литр сут, 1 та тухум, 1 чимдим туз, 1 чимдим истеъмол содаси, 0,5 чой қошиқ шакар, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, етарлича миқдорда ун керак бўлади. Ушбу масаллиқлар бирин-кетин аралаштирилади ва товада пишириб олинади)
Начинкасини тайёрлаш учун: 0,5 стакан қаймоқ; 3 стакан какао; 3 ош қошиқ шакар; Исталган мевадан тайёрланган 1 ош қошиқ мураббо;
Тайёрлаш жараёни:
Начинкани миксер ёрдамида какао ва мураббодан ташқари барча масаллиқларни кетма-кет солиб, бир неча дақиқа давомида кўпиртирилади. Эътибор беринг, бунда начинка қуюқ ҳолга келиши керак. Сўнг мураббо ҳамда какао солиб кўпиртирилади.
Айтиш керакки, торт учун ишлатиладиган қуймоқлар совуқ ҳолда бўлиши керак. Лаганга биринчи қуймоқни қўйиб, устига начинка бир текисда суртилади. Шу зайлда барча қуймоқларнинг орасига начинка суртиб чиқилади.
Ушбу тортнинг устки қисмини мевалар, мураббо, шоколад билан безатиш мумкин. Шунингдек, шоколадни сирли идишга солиб эритиб, уни қуймоқли тортнинг четки қисмларига қуйиб чиқишингиз ҳам тавсия этилади.
Р.S.: Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуймоқли тортни фақат оддий доира шаклида эмас, ари уяси шаклида ҳам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун ҳар бир қуймоқнинг ичига начинка суртилгач, у бир четдан ўраб чиқилади. Лаганга устма-уст қўйилиб, эҳромда шаклига келтирилади. Бунинг учун эса кўпроқ қуймоқ керак бўлади.
Манба: Qalampir.uz