Саломатлик

Оғиздан Нохуш Ҳид Келса

Галитоз - тиббий термин бўлиб оғиздан ёмон ҳид келишини билдиради. Оғиздан нохуш ҳид келиши бу нафақат оғиз бўшлиғидаги балки ички аъзолардаги турли касалликлардан белги бериши мумкин. Бу ҳолат одамни бошқа одамлар билан мулоқот қилишига тўсиқ бўлади ва маълум маънода руҳий зарба ҳам бера олади. Галитоз мунтазам ва вақти вақти билан дейлик қорин очганда ёки овқат егандан сўнг безовта қилиши мумкин.

Вақт етишмаслигидан ёки бошқа сабабларга кўра кўп одамлар стоматолог ҳузурига боришни ортга сураверадилар. Оғиздаги нохуш ҳидни эса сақич ёки ялпизли конфет билан яширишга уринадилар.

Оғиз бўшлиғидан нохуш ҳид келишига баъзан гигиенага риоя қилмаслик сабаб бўлади.Тишлар ювилмаганда ёки чала ювилганида оғиз бўшлиғидаги бактериялар тилда тўпланади ва улар ўзидан ёқимсиз ҳид тарқатади. Шунингдек, стоматит, пародонтит, кариес каби тиш касалликлари ҳам шундай ноқулай ҳолатга сабаб бўлади. Уйқу вақтида оғзини очиб ухлайдиганлар ҳам айни вазиятга тушиб қолишлари мумкин.

БОШҚА КАСАЛЛИКЛАР БЕЛГИСИ

Оғиз ҳидланиши нафас йўллари инфектсиялари, гастрит, ошқозон яраси каби ошқозон ичак касалликлари, бурун бўшлиғидаги сурункали касалликлар, қандли диабетдан огоҳ қилиши мумкин.

УНУТМАНГ!

Ялпизли сақич вақтинча сизни муаммодан халос қилиши мумкин лекин у айни ҳолатнинг сабаблари билан кураша олмайди. Шунинг учун ҳам кунига икки марта яхшилаб ювгандан кейин ҳам нохуш ҳид йўқолмаса стоматолог ҳузурига боришни кечиктирманг.

ҚАНДАЙ АНИҚЛАСА БЎЛАДИ ?

Менда бундай муаммо борми йўқми деб аниқламоқчи бўлсангиз уй шароитида бир нечта усулларни тавсия этамиз: Пахтани олиб тилнинг иложи борича ўртароғини артиб уни ҳидлаб кўрасиз Тиш чўткасидан фойдалангандан сўнг бир икки дақиқа ўтгач уни ҳидлаб кўрасиз агар нохуш ҳид сезилса демак мутахассисга учраш керак.