Зарур масаллиқлар: 400 гр. қайнатилган гўшт, 200 гр. маринадланган қўзиқорин, 6 дона қайнатилган картошка, 5 дона қайнатилган тухум, 1 бош пиёз, салат барги, кўкатлар, туз, майонез.
Тайёрланиши: 1. Қайнатилган картошка ва гўштни майдалаб тўртбурчак шаклда тўғранг.
2. Пиёзни майдаланг, қайнатилган тухумни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Маринадланган қўзиқорин ва салат баргини ҳам бўлакларга бўлинг.
3. Барча маҳсулотларни аралаштириб, майонез солинг. Туз ва майдаланган кўкатлар сепиб, дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.
4 кишилик.
Манба: Darakchi.uz