Биласизми?

Олимлар ҳаёт учун энг хавфсиз давлатни маълум қилишди

Америкалик олимлар дунёда ҳаёт учун энг хавфсиз давлатни аниқлашга муваффақ бўлишди. Бундай давлат Исландия бўлиб чиқди. Айнан шу мамлакатда энг юқори ўртача умр кўриш кўрсаткичи қайд қилинди.

“Исландияни дунёдаги энг хавфсиз жой деб ҳисоблаш мумкин. Бу ерда бугунги кунда жиноятчилик энг паст даражада. Бу давлат саратон касалликлари қурбонига айланишдан қўрқувчи одамлар учун мақбул жой бўлади”, деб айтганлар олимлар.

Исландия ўзида маҳаллий аҳолининг касалликларга кам чалиниши, табиий офатларнинг деярли йўқлиги, тоза экологик вазият, паст даражадаги жиноятчилик ва бошқа кўплаб кўрсаткичларни мужассамлаштира олган. Бундан ташқари, охирги 500 йилдан бери ушбу давлат аҳолиси сайёрамиздаги энг бахтли одамлар деб ҳисоблаб келинади.

Бу давлатнинг яна бир ўзига хос жиҳати бор – бу ерда чивинлар умуман йўқ. Нимага дейсизми? Бунинг аниқ жавобини ҳеч ким билмайди.

Исландия ва Фарер оролларида бирорта чивинни учратмайсиз, ваҳоланки қўшни давлатларда бу “қонхўр” ҳашаротлар ўзларини жуда “яхши ҳис қиладилар”. Чивинларнинг бу ерларда бўлмаслигига сабаб нима? Баъзи олимларнинг тахминича, бунга Исландиянинг океаник иқлими сабабдир.