Олий таълим муассасасидан талабалар қандай ҳолларда четлаштилиши мумкинлиги ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълумот берди.
Бу қуйидаги ҳолларда амалга ошади:
- ўз хоҳишига биноан;
- ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
- саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
- ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
- бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
- ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
- талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
- вафот этганлиги сабабли.
Белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаган (академик қарздор бўлган) талаба олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан курсдан қолдирилади.
Академик қарздорлиги туфайли курсдан қолдирилган талаба тўлов-контракт асосида ўқишини қуйи курсдаги ўқув семестри бошидан бошлаши мумкин.