Сизнинг гавда тузилишингиз қандай? Олма, нок ёки қум соат. Биз ҳаммамизнинг қоматимиз айнан шу уч тоифага бўлинади, деб ҳисоблайди шифокорлар. Ва сиз кирадиган тоифага қараб соғлиқ ва озишнинг қийинчиликлари ҳақида кўп нарсаларни айтиш мумкин.
«Олмалар»да ортиқча ёғлар қатлами бел соҳасида жойлашган бўлади. Ва бу жой ёғларни «сақлаш» учун хавфли жой ҳисобланади. Виссерал ёғи тери остига маҳкам ўрнашиб олади, у ички аъзолар атрофида тўпланади ва вақт ўтиши билан уларга зарар етказади.
Бунинг натижасида «олмалар»да юрак-томир тизими касалликлари, қон босимининг кўтарилиши, диабет ва саратоннинг баъзи турлари, шу жумладан йўғон ичак ва бачадон саратони хавфи юқори бўлади.
Яхши томони: виссерал ёғлардан парҳез ва машқлар воситасида қутулиш осонроқ бўлади. Шунинг учун «олмалар» бошқа тоифа вакилларига қараганда ортиқча ёғлардан тезроқ қутулиш қобилиятига эга.
«Ноклар» эса аксинча, бунга ҳаммадан кўра қийинроқ эришади.
Гап шундаки, «ноклар» да ортиқча ёғ тананинг пастки қисмида йиғилади. Бу қайсар ёғлар кўпинча «пассив» деб аталади. Гарчи у виссерал ёғларидек хавф туғдирмаса ҳам, барибир оёқларга тушадиган оғирликни оширади.
Бу томирларнинг варикоз кенгайиши, тизза ва оёқ бўғимларининг дегенератив касалликлари хавфини оширади.
Яхши томони: «нокларга» «олмаларни» таъқиб қилувчи касалликлар хавф солмайди.
Ва ниҳоят, аёллар орасидаги «қум соатлар» ва эркаклар ичидаги «тўғрибурчаклар». Бу тоифа вакилларида ёғлар деярли ҳамма жойда, шу жумладан бел соҳасида ҳам виссерал ёғлар йиғилади.
Шунинг учун уларга юрак-томир касалликлари ва диабет хавф туғдиради. Яхшиямки парҳез ва машқлар бу хавфни камайтиришга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz