Зарур масаллиқлар:
Хамири учун:
- 2 стакан ун
- 2 ош қошиқ шакар
- 120 мл ўсимлик ёғи
- 6 ош қошиқ совуқ сув
- бир чимдим туз
Қиймаси учун:
- 2—3 дона олма
- 100 г шакар
- 2—3 ош қошиқ ун
Тайёрланиши:
Идишга ун, шакар, туз солиб, ўсимлик ёғи ва совуқ сув қуямиз.
Барчасини аралаштириб, хамир қорамиз. Уни бири каттароқ, бири кичикроқ икки бўлакка бўламиз ва совитгичга тахминан 1 соатга қолдирамиз.
Форма тубига хамирнинг каттароқ бўлагини қўйиб, бир текис қилиб ёйиб чиқамиз, четларини бироз тепага чиқарамиз.
Энди қиймасини тайёрлаймиз. Бунинг учун олмаларни ювиб, артиб, пўстидан тозалаб, майдароқ қилиб тўғраймиз. Унга ун ва шакарни қўшиб, аралаштирамиз.
Аралашмани формага соламиз, устини хамирнинг кичик бўлаги билан ёпамиз.
Хамирларнинг четларини бирлаштириб чиқамиз, ўртасидан буғ чиқиб кетиши учун тешикча очамиз.
Пирог устига ўсимлик ёғини суриб, шакар сепамиз.
Пирогни 180 даражагача қиздирилган духовкада 50—60 дақиқа давомида пиширамиз.
Олмали пирог тайёр. Ёқимли иштаҳа!