Саломатлик

Организмингиз қандай озуқа талаб этяпти?

Ҳар бир киши қайси маҳсулот организмга қандай таъсир қилишини билиши зарур. Масалан, қайсидир озуқа қувват берса, бошқаси мия ишлашига ёрдам беради, баъзи маҳсулотлар эса семиришга қарши курашади. Буни дўконда минглаб турли маҳсулотлар орасидан ўзингизга зарурини танлашда билиш керак бўлади. Яхшиси, совитгичингизда ҳар бир категорияга тегишли маҳсулотлари бўлгани маъқул.

Ақлий меҳнат учун зарур маҳсулотлар

lection

Темир моддаси мияга қон қуйилишини тартибга солади. У туршак, ёрмалар, сардина балиғи, бодом каби маҳсулотларда бўлади.

Сув мия ишини 10 фоизга яхшилайди. Кунига камида 8 стакан газланмаган минерал сув ичиш зарур.

Б гуруҳидаги витаминлар асаб тизими соғлом бўлиши учун зарур. Улар кўкатлар, жигар, картошка ва бананда учрайди.

С витамини иммунитетни кучайтиради, уни резавор мевалар, яшил қалампир, брокколи ва қовун орқали олиш мумкин.

Қувват бўладиган озуқалар

e4da425f-f6d6-4545-a307-d6fcf30f1c21

Бета-каротин вирусларга қарши курашувчанликни оширади. У руккола, қизил қалампир, манго ва сабзида бўлади.

Политўйинмаган ёғ кислоталари ҳар бир ҳужайра учун қувватдир. Улар ёғли балиқ, қуён гўшти, зиғир ёғи, кунгабоқар ёғида учрайди.

Темир моддаси танадаги иссиқлик алмашинувини тартибга солади. Уни кешю, ясмиқ дони (чечевитса), анжир ва ёғсиз гўшт орқали олиш мумкин.

Стрессни камайтирадиган маҳсулотлар

EmiliaUngur Как избавиться от стресса

Калий асаб ва қон тизими ишини яхшилайди. У исмалоқ, авокадо, картошка ва банан таркибида бўлади.

Магний стресс ҳолатида фаол равишда сарфланади. Унинг ўрнини тўлдириш учун қора нон, кедр ёнғоғи, тофу тановвул қилиш керак.

Шунингдек, бундай ҳолатда С ҳамда Б гуруҳидаги витаминлар ҳам тавсия этилади.

Семизликка қарши курашда ёрдам берадиган озиқ-овқатлар

5Ljs5jfFUmY

Сувга бой маҳсулотлар кам калорияга эга бўлади. Булар тарвуз, бодринг, помидор, ширин қалампир ва бошқалар.

Ёғсиз сут маҳсулотлари, чунончи, ёгурт, творог, қаймоқли пишлоқ, ёғи олинган сут организмдаги ёғ қатламларини йўқотади.

Оқсил тез тўйдиради. У балиқ, ёғсиз гўшт, парранда гўшти ва тофуда бўлади.

Клетчатка оч қолдирмайди ва қондаги қанд миқдорини назорат қилади. Уни салат барги, кепак солинган нон, олма, жигарранг гуруч таркибида истеъмол қилиш мумкин.

Мақолани тайёрлашда “Хитрости жизни” нашри маълумотларидан фойдаланилди.