Ошхона

Ошхона маслаҳатлари

Сир эмаски, бутун дунё халқлари аёл кишини, аввало, хотин – уйнинг бекаси, сариштаси сифатида кўради. Аввал иқтисод, деганларидек, мазали таомлар ила оила аъзоларини сийлаш; уй-жой, хўжалик анжомларини асраш, уларни тоза-озода тутиш – хонадон бекаси бўлмиш аёлнинг аввали бурчидир. Навбатдаги тавсияларимиз ҳам бу бурчни бекам-у кўст бажаришингизга оз бўлса-да кўмак беради, деган умиддамиз:

[dropcap type="circle"]1[/dropcap]Доғланган ёғ сачраб кетмаслиги учун қозонга озроқ туз солиш лозим;

[dropcap type="circle"]2[/dropcap]Сирли идишларни қайноқ сувга кўп солиб бўлмайди. Шунингдек, қизиб турган сирли идишга совуқ сув ёки ёғ қуйиб ҳам бўлмайди. Сири ўчиб кетади;

[dropcap type="circle"]3[/dropcap]Алюминийдан ясалган идиш-товоқларни симқирғич билан ишқаб ювманг, чунки симқирғич идишни тирнаб, тез кирланадиган қилиб қўяди;

[dropcap type="circle"]4[/dropcap]Бирор идишга ёғоч қипиғи солиб идиш-товоқ жавонига қўйилса, озиқ-овқат маҳсулотлари айнимайди ва жавоннинг ичини ҳид босмайди;

[dropcap type="circle"]5[/dropcap]Гўштга туз сепиб қовурилса, сели яхши чиқади;

[dropcap type="circle"]6[/dropcap]Гўштни совуқ сувга солиб, аста-секин қайнатиб пиширилса, шўрваси ширин бўлади;

[dropcap type="circle"]7[/dropcap]Агар гўштдаги моддалар кўпроқ сақланиб қолсин десангиз, уни шақирлаб қайнаб турган сувга солиб ёки қовуриб пиширинг;

[dropcap type="circle"]8[/dropcap]Тозаланадиган балиқни иссиқ сувга ботириб олинса, тангачалари осон кўчади;

[dropcap type="circle"]9[/dropcap]Бодринг, редиска ва янги сабзини арчимай истеъмол қилинса, тезроқ ҳазм бўлади;

[dropcap type="circle"]10[/dropcap]Сўлиб қолган кўк пиёз, укроп, кашнич ва бошқаларни сиркали сувга ботириб қўйилса, “тирилиб” кетади;

[dropcap type="circle"]11[/dropcap]Таом куйса, қозонни оловдан олиб совуқ сувга солинг. Қозоннинг остига ёпишган куйинди – қирмочни қолдириб, овқатни бошқа идишга олиб, пиширишни давом эттириш мумкин;

[dropcap type="circle"]12[/dropcap]Ҳаддан ташқари серёғ бўлиб кетган паловга гуруч солишдан олдин бир нечта картошкани арчиб солинса, ёғни тортиб олади;

[dropcap type="circle"]13[/dropcap]Қуюқ овқатлар (палов, шавла, қовурма…) жуда шўр бўлиб кетса, пишиш олдидан доғланган ёғ қўшиб, тузини ростлаш мумкин;

[dropcap type="circle"]14[/dropcap]Сабзавотларни буғда димлаб пиширилса, улардаги витаминлар, керакли моддалар яхши сақланиб қолади;

[dropcap type="circle"]15[/dropcap]Туздонга бир неча дона гуруч ташлаб қўйилса, туз доим қуруқ сақланади.