Ошхона

Ошхона учун 5 та янги кашфиёт: энди келинларга нима совға қилишни биласиз

Кишига совға танлашда нафақат унинг нималарни афзал кўриши, балки замонавий тенденцияларга ҳам таяниш керак. Мақолада келтирилган янгиликлар албатта ўзига эътиборни жалб этишига ва бундай совғаларни олган опа-сингилларимизни кўп йиллар давомида хурсанд қилишига ишонамиз.

1. Гўшт кесиш учун жуда қулай анжом. Пичоқнинг эҳтиёткорлик билан кесиши ҳисобига гўшт бўлаклари юпқа бўлиб чиқади, жараённинг ўзи эса нисбатан кам вақт олади.

кухня1-600x600

2. Бармоқлар учун мўлжалланган кичик, бироқ функционал насадка ёш бекаларни азалий муаммо — бармоқларни оғриқли кесиб олишлардан ҳимоя қилади.

кухня2-680x328

3. Ғаройиб шаклдаги печеньелар тайёрлаш учун пресс. Бунинг учун печенье хамирини пресс ичига жойлашингиз кифоя!

кухня-3-680x446

4. Бу кашфиёт ёрдамида биргина тегиниш билан салат тайёрлашингиз мумкин — сеҳргарликнинг ўзгинаси!

кухня4-680x343

5. Пюрени энди атиги икки ҳаракат билан тайёрлаш мумкин — шунчаки қайнатилган картошкани ушбу мосламага жойлаб, уни босасиз. Сўнг мазали гарнирдан баҳраманд бўлишингиз мумкин!

кухня5-600x600

Манба: Daryo.uz