Ўзига ишончи бор аёлларга кўпчилик ҳавас билан қарайди. Улар доим бошқалардан ажралиб туради. Бундай аёлларнинг тик қомати, ишончли ҳаракатлари уларга янада жозиба ва хушбичимлик бағишлайди. Жамиятда кўпчилик бундай аёллар билан ҳамсуҳбат бўлишга интилади ва уларга ўхшашга ҳаракат қилади.
Ўзига ишонадиган аёлларда қуйидаги учта хислат мужассамлашган бўлади:
- Мукаммал парвариш қилинган ташқи кўриниш.
- Ўз фикрларини тўғри ифодалай олиш.
- Мулоқот жараёнидаги ўзига хослик.
Ўз ташқи кўринишига бўлган ишонч
Аёлда ўзига бўлган ишончини шакллантиришда энг муҳим жиҳат бу мукаммал ташқи кўринишдир. Ўзингизга берадиган баҳони ошириш имконини қуйидагилар бериши мумкин:
- Сартарошхонага ташриф буюриш;
- Гардеробингизни янгилаш;
- Спа-салон, массаж ва юз учун турли ниқобларни синаб кўриш;
- Қоматингизга эътибор бериш.
Муомала асослари
Ўзига ишонадиган аёллар одамлар билан муомала қилишда ўз хатти-ҳаракатлари, сўзларни ифодалаши ва гап қурилишини назорат қилади. Сўзлашув чоғида қуйидагилар муҳим саналади:
- тўғри нигоҳ;
- юз ифодаси;
- гавдани тик тутиш;
- хатти-ҳаракатлар.
Хатти-ҳаракатлар ва юз ифодаси
Юз ифодаси ёрдамида дўстона муносабатни осонгина ифодалаш мумкин, бунинг учун жилмайиб қўйишнинг ўзи кифоя. Кўзгу ёрдамида ўз ҳиссиётларингизнинг кераклисини юзага чиқариш, ортиқчасини эса яширишни машқ қилиб кўриш мумкин. Ўз хатти-ҳаракатларингизни ҳам албатта назорат қилиб боринг.
Фикрни тўғри ифодалаш
Ўзига ишонадиган аёл бўлиш учун нафақат фикрни тўғри ифодалаш, балки ўз фикрини ҳимоя қила билиш ҳам муҳим ҳисобланади. Бу эса унчалик осон эмас, бироқ керакли сўзларни топиш ва гапингизни тўғри тузишга ҳаракат қилинг.
Бир қатор қоидалар мавжуд:
- Гапингизни 1-шахс номидан бошланг.
- Шеригингизга бирор фикрга келишга ёрдам беринг.
- Фикрингизни аниқ ифодаланг.
- Зарур бўлганда, гапингизни қайтаринг.
- Эсанкираб қолманг.
Энг асосийси ўз нуқтаи назарингизга эга бўлиш ва таслим бўлмаслик!