Аниқланишича, сизнинг уйқудаги ҳолатингизга кўп нарса боғлиқ экан. Одатда буни уйқудаги умуртқанинг ҳолатига боғлашарди. Аммо бу бош мияга ҳам жуда муҳимлиги аниқланди. Олимлар бундан атиги 3 йил олдин миянинг токсинлардан тозаланиш жараёнини аниқлашди. Бошқа ҳолатларда бу ишда организмга лимфалар ёрдам беради. Аммо мияда бу ҳолат йўқ. 2012 йилда АҚШнинг Рочестер университети олимлари тадқиқотнинг янги услублари орқали буни кашф қилишди. Уни глимфатик тизим деб аташди. «Лимфа» и «глия» сўзларидан олинган бу сўз ҳолатни аниқ акс эттиради. Чунки глия нейронларни ўраб турувчи ҳужайралар бўлиб, кундузи глия асаб ҳужайраларига асосий ишини бажаришда ёрдамлашади, тунда эса улар дам олаётганда уларда йиғилиб қолган токсинларни фаол равишда чиқиб кетишига кўмаклашади. Хусусан икки токсик оқсил: амилоид ва тау Альцгеймер ва Паркинсона касалликларига сабаб бўлувчи ҳисобланади.
Яқинда маълум бўлдики, глимфатик тизим ёнбошда ухлаганда яхши ишлайди, чалқанча ётганда унча яхши фаолият олиб бормайди, қоринда ухлаганда эса умуман ёмон. Бундай ҳолатда токсинлар чиқиб кетиш йўли ёпилиб қолади, шунинг учун ҳам улар мияда қолиб кетади.
«Аргументы и Факты» ҳафтаномаси, № 47 18/11/2015 газетасидаги мақоладан олинди
Муаллиф: Александр Мельников
Манба: Muslimaat.uz