Биласизми?

Қандай қилиб пахмоқ сочиқни яна юмшоқ ва майин қилиш мумкин?

Пахмоқ сочиқлар узоқ муддат ишлатилганидан кейин ҳам яна юмшоқ ва майин бўлишлари учун ҳар бир уйда топиладиган оддий ва арзон воситалар – сирка ва истеъмол содаси ёрдамидан фойдаланинг.

Буни қуйидаги тартибда амалга оширинг:

1) Сочиқларни кир ювиш машинасига жойланг, бир пиёла сиркани суюқ ювиш воситалари солинадиган жойга қуйинг ва энг юқори ҳароратда, лекин чайқаш ва сиқишсиз ювиш режимига қўйинг.

2) Ювиш тамом бўлганидан кейин ювиш кукуни қўйиладиган жойга ярим пиёла истеъмол содаси солинг ва яна бир марта, лекин чайқаш ва сиқишни ёққан ҳолда тўлиқ циклли ювиш режимига қўйинг.

Бундай ювишдан кейин пахмоқ сочиқлар яна юмшоқ ва майин бўладилар. Пахмоқ сочиқлар ҳар доим шундай бўлиб қолишлари учун бир неча маслаҳатларга амал қилинг:

  1. Кондиционердан воз кечинг! Вазифаси чойшабларни юмшоқ қилиш бўлган айнан ўша кондиционер пахмоқ сочиқларни дағал қилиб қўяди; бундан ташқари пахмоқ сочиқлар кондиционердан кейин сувни унчалик яхши сингдирмай қолади.
  2. Алоҳида ёндашув. Пахмоқ сочиқларни ҳеч қачон бошқа буюмлар билан бирга ювманг.
  3. Сочиқларга эркинлик! Алоҳида ювишда кир ювиш машинаси барабанини бутунлай тўлдириб юборманг, ярмигача ёки энг кўпи билан тўртдан уч қисмини тўлдиринг.
  4. Табиий шароитларда қуритинг. Сочиқларни батареялар, иситгичлар ва бошқа иситиш манбалари устида қуритманг. Ҳатто қуёшда қуритиш ҳам уларни дағаллаштиради. Энг яхши йўли — очиқ ҳавода, лекин сояда ёки ҳеч бўлмаса ваннахонада қуритинг.

Агар сиз бу қоидаларга риоя қилсангиз, сизнинг пахмоқ сочиқларингиз ҳеч қачон ўзининг юмшоқлиги ва майинлигини йўқотмайди.

Манба: Daryo.uz