Қуйида кексайиш жараёнини секинлаштирадиган 8 та оддий маҳсулот билан танишишингиз мумкин.
- Ёнғоқ
Ёнғоқ қон томирлари ишини яхшилайди, юрак хасталиклари ва диабетдан ҳимоя қилади. Гап шундаки, унинг таркибида катта миқдорда полифенол — зарарли эркин радикаллар билан ўзаро таъсир қиладиган бирикмалар мавжуд. Ёнғоқда оқсил, витамин ва минераллар ҳам кўп бўлади.
- Брокколи
Брокколи сулфорафан — саратонга қарши ва антибактериал хусусиятларга эга моддаларнинг энг яхши манбаи ҳисобланади. Ушбу карам иммун тизимини юрак ва қон-томир касалликлари, бўғимларнинг дегенератив хасталиги ва диабет каби қариш омилларидан муҳофаза қилади.
3. Долчин
Долчин (корица) терида коллаген синтезланишига имкон яратади, шу тариқа ҳужайраларни ёшартиради ва ўсиш гормонини ишга солади. Таркибида антиоксидантлар бўлган зиравор юрак ва қон-томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтиради.
- Қора шоколад
Қора шоколад таркибидаги асосий масаллиқ — какао антиоксидантлик хусусиятларига эга эпикатехинга бой. Ширинлик қон босимини тартибга солади, юрак ишини яхшилайди, шунингдек, қарилик туфайли келиб чиқадиган ақлий заифликнинг олдини олади.
- Қизил карам
Қизил карамда антоцианлар — саратондан ҳимоя қилувчи моддалар бор. У, шунингдек, юрак ва бош мия ишини яхшилайди, коллаген ва тери тўқималари ҳолатини барқарорлаштиради.
- Саримсоқпиёз ва пиёз
Улар юрак ва қон-томир касалликларининг олдини олишда ёрдам беради, ақлий заифлик, шунингдек, Альцгеймер касаллиги ривожланиши хавфини камайтиради.
- Петрушка
Петрушка истеъмол қилиниши натижасида қон тозаланади ва глутатион моддаси ишлаб чиқарилади, ушбу модда антиоксидант ҳимоясининг фарзини деб аталади.
- Лимон
Лимон шарбати С витамини ва антиоксидантларга бойдир. У қонни токсинлардан тозалашда ёрдам беради.