Ошхона

Қайлали шўрва - ҳаммага бирдек ёқади!

Зарур масаллиқлар: шўрва учун: 500 мл. сув, туз; фрикаделькалар учун: 400 гр. мол гўшти қиймаси, 60 гр. гуруч, 1 дона тухум оқи, 2 бош пиёз, 1 бўлак саримсоқпиёз, ўсимлик ёғи, туз, қора мурч; қайла учун: 1 донадан тухум, тухум сариғи ва лимон, кўкатлар.

Тайёрланиши: 1. Пиёз ва саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг. Қиздирилган ўсимлик ёғида аввал пиёзни қовуриб, кейин саримсоқпиёзни қўшинг.

2. Гуручни сувда пиширинг.

3. Гўшт қиймасига қовурилган пиёзнинг ярмини, тухум оқи, 2 ош қошиқ сув, туз ва мурчни солинг. Яхшилаб аралаштиринг. Қайнатилган гуручни қўшинг.

4. Қиймадан кичкина «шар»лар ясанг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.

5. Қолган пиёз ва фрикаделькаларни чуқур идишга солиб, устидан то улар ботиб тургунча қайнатилган сув қуйинг. Сўнгра паст оловда 20 дақиқа қайнатинг.

6. Қайла учун мўлжалланган тухум сариғи, тухум ва лимон шарбатини яхшилаб аралаштиринг. Озгина шўрвадан ҳам қўшиб, кўпиртиринг. Қайнаб кетмасдан оловдан олинг. Майдаланган кўкат сепиб, дастурхонга тортинг.

1 соат

3 кишилик

Манба: Darakchi.uz