Маданият

Қазғоқдан халос бўлинг

Уй шароитида қазғоқ муаммосидан қичитқи ўт (крапива), алой, далачой (зверобой), тирноқгул (календула), мойчечак (ромашка) суви ёрдамида халос бўлиш мумкин.

Оддий қоидалар ҳам қазғоқ пайдо бўлишининг олдини олади. Синтетик бош кийимларни кийманг. Бош териси яхши нафас олиши учун пахта ёки жундан тикилган бош кийимларни кийинг.

Ёғли, дудланган ва аччиқ таомлар истеъмолини камайтириш ҳам қазғоқнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради. Уларнинг ўрнига сут маҳсулотларидан кўпроқ тановул қилинг.

Манба: Darakchi.uz