Биласизми?

Қиролича Елизавета II ҳақида қизиқарли фактлар

Тарихчилар томонидан «сокин» Елизавета II деб ном берилган, Британия оролларининг энг узоқ ҳукмронлик қилаётган монархи ҳаёти аслида сокинликдан йироқ.

Қиролича ўз таваллуд кунини йилда икки маротаба -- апрел ойининг 21 санасида ва июнь ойида нишонлайди. Бу анъана 1784 йилдан бери амал қилиб, Британия монархлари ўз туғилган кунларини туғилмаган кунларида нишонлаб келадилар. Бунинг яна бир сабаби шундаки, Лондон об-ҳавоси кутилмаган совғаларга лиммо-лим бўлиб, туғилган кун тантанасини дўстона об-ҳаво шароитида ўтказилмаса, тўй тўйдек татимаслиги аниқ.

Қиролича илк муҳаббатини учратган пайтда ҳали ўсмир қизча эди ва малика узоқ қариндошини севиб қолади.

Лен Путнам тасвири

1957 йилда Тайм журналида чоп этилган мақолага кўра, шаҳзода Филип Елизаветани болалигида учратган эди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам қиролича Виктория ва шаҳзода Албертнинг авлодлари эди. 13 ёшли малика муҳаббатдан Лайлига айланиб улгурган эди. У ўсмирлик дунёсидан балоғат ёшига қадам қўяр экан, юраги илк муҳаббатидан ўзга эр йигит кўнглига чопмади ва боқмади. Уларнинг муҳаббати даврнинг турли синовларига бардош бера олди, тўфонларни енгди ва 2007 йилда қиролича ва шаҳзода Филип ўз никоҳларининг олмос юбилейини - 60 йиллигини нишонладилар.

Қиролича бувисига ёқмаган никоҳ совғаси

[caption id="attachment_40058" align="alignnone" width="760"] Newspapers/Rex/Shutterstock[/caption]

Қироличага ҳукмронлиги мобайнида ягуар қоплонлардан тортиб, ялқов деб аталадиган жонзотларгача, заранг дарахти тупларию 15 фунтли қисқичбақаларни ҳам ҳадя қилишди. Совғалар орасида 1947 йили никоҳ совғаси сифатида ҳадя этилган бир совға қиролича бувиси эътиборидан четда қолмайди. ББCнинг ўша даврдаги қироллик мухбирлари сўзларига кўра, Елизавета IIнинг бувиси, қиролича Мерига Маҳатма Гандининг Елизаветага инъом тариқасида берган қўлга тақиладиган жимжимадор тўр безакни кекса қиролича «дидсиз» совға деб атагани ҳам бор гап. Маълум бўлишича, қиролича Мери ҳинд раҳнамоси совғасини белга тақиладиган безак деб ўйлаган экан.

Елизавета II Британия монархияси тарихида энг узоқ ҳукмронлик қилаётган қиролича

2017 йилнинг 6 февраль санасида Елизавета II Британия тахтида 65 йил ҳукмронлик қилган монарх сифатида тарихга кирди.Мазкур кунни нишонлаш мақсадида қиролича юртида янги тангалар зарб этилди, янги почта маркалари ва сураткаш Девид Бейли томонидан қироличанинг дадаси қирол Георг VI томонидан 1947 йилда совға қилинган қимматбаҳо тошлар билан безатилган феруза рангдаги махсус кийим кийган ҳолатда суратга олинган қиролича портрети чоп этилди, мушакбозлик уюштирилди.

Қиролича тахаллуслари

Жеф Пуй тасвирга олган

Елизавета болалигида унинг оила аъзолари бўлғуси қироличани «Лилибет» деб чақирар. Чунки кичик қизалоқ ҳали ўз исмини яхши талаффуз қила олмасди. Унинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Елизаветани «карамой» (Cabbage) деб атарди. Кембриж герцогиняси шаҳзода Георгнинг онаси Кейт Мидлтон ўтган йили ББCга берган интервьюсида икки ярим ёшли шаҳзода Георг катта бувасини «Ган Ган» деб аташи ҳақида маълумот берган эди. Ва ниҳоят қиролича амакиси бўлмиш Эдвард жиянига ўз хатида беўхшов бўлса-да, «Ширли ибодатхонаси» деб мурожаат қилган эди. Афтидан бундай тахаллус замирида қиролича тана тузилишининг жуссаси кичик, пакана эканлиги ва қўнғир сочларига ишора бор. Қироличанинг тўлиқ исми шарифи Елизавета Александра Меридир. Иккинчи жаҳон уруши даврларида ҳали ҳамон ўтмиш даврларидагидек ўрта исмга икки ном бериш анъанаси урфдан чиқмаган эди. Бу анъанани бугунги кунда Британияда туғилаётган чақалоқлар исмларининг 10 фоизида ҳам учратиш мумкин.

Қиролича Елизавета, шунингдек, бутун ҳукмронлиги давомида бирор марта ҳам журналистларга интервью бермаган монарх сифатида тарихда қолмоқда.

[caption id="attachment_40060" align="alignnone" width="760"] Shutterstock[/caption]

Тарихчи Девид Старки томонидан «камсуқум» деб номланган қиролича ҳозиргача ҳеч бир ОАВ вакилларига матбуот анжуманида интервью бермаган. Айтишларича, у ўз сиёсий қарашларининг жамоатчилик эътиборидан четда қолишидан хурсанд. Dailymail.com нашри эътирофича, бугунги интернет ривожланган, таниқли шахслар ўз ички оламларини жамоатчилик эътиборига сочаётган бир пайтда, қиролича сирли аёллигича қолаётганини аҳамиятга молик. “Бизнес Инсайдер” нашрига кўра, Британия Ташқи Ишлар вазирлигининг хоҳиши ҳам Президент Трамп ташрифи арафасида бундай вазият мақсадга мувофиқ, чунки қиролича сиёсий эътирозлар келтириб чиқарадиган ҳолатларга бефарқ бўлишни истайди.

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қиролича

Маликаларга хос бўлган бежирим гуллар билан безатилган кийим кийишдан олдин қиролича ҳарбий униформа кийганлиги ҳам ҳақиқат. Дадаси қизига ҳарбий хизматни ўташида изн беришга иккиланиб туради ва алал оқибат Аёлар Ҳудудий ҳарбий ёрдам хизмати қисмига қўшилишига рухсат беради. Ҳарбий хизмат давомида қиролича юк машинасини ҳайдайди, Лондон кўчалари ҳаво кучлари томонидан ўққа тутилган пайтда ярадорларга ёрдам беради, Лондон кўчаларини харобалардан тозалаш ишларида фаол иштирок этади.Унинг бу хизмати ҳам таҳсинга сазовор. Шу билан бирга Елизавета II Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган ҳаёт бўлган ягона давлат раҳбари мақомини ҳам сақлаб келмоқда. Ҳамда қироллик оиласида ҳарбий хизматни ўтаган ягона аёл ҳамдир.

Express нашрига кўра, қиролича Елизавета IIнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлса-да, у машина ҳайдай олиш ҳуқуқига эга, сабаби мамлакатдаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари қиролича номидан эгаларига топширилади. Қиролича ҳаёти давомида 100дан ортиқ мамлакатларга 250дан зиёд сафар уюштирган бўлса-да, унинг фуқаролик паспорти мавжуд эмас. Сабаби эса оддий: Британия фуқароларига пасспорт қиролича номидан топширилади. Гарчи Елизавета иккинчи ҳар қандай солиқдан озод этилган бўлса-да, у даромад солиқларини ихтиёрийлик асосида тўлаб боради.

Readers Digest журнали манбалари асосида Жаҳонгир Эргашев тайёрлади