Ошхона

Қиймали "қайиқча"лар - тушликбоп егулик

Зарур масаллиқлар: 5-6 та қизил булғор қалампири, 200 гр мол гўшти қиймаси,100 гр маринадланган жўхори, 1 та пиёз, 2 та помидор, ярим боғ кашнич, 100 гр пишлоқ, ярим стакан майонез, 50 гр ўсимлик ёғи,1 дона тухум, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1). Булғор қалампирини иккига ажратиб, ўзагидан тозаланг. Гўшт қиймасини майда тўғралган пиёз билан ўсимлик ёғида қовуринг. 15 дақиқа оловда тургач, тагини ўчиришингиз мумкин. Сўнг унга туз ва мурч қўшиб, мазасини ростланг. Помидорни майда тўртбурчак шаклида тўғранг. Кашнични майдалаб, пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Майонезга аталанган тухум қўшиб, аралаштиринг.

2). Тозаланган булғор қалампирининг ичига 1 ош қошиқдан қовурилган қийма, устидан помидор, маринадланган жўхори, озроқ кашнич солинг. Устидан майонезли аралашмадан қуйинг-да, қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.

3). Тўлдирилган булғор қалампирини 180 даража ҳароратда қиздирилган газ печига 10 дақиқага қўйинг. Пишгач, ликопчаларга теринг-да, атрофини бодринг ва кўк пиёз билан безатинг.

Тайёрланиш вақти: 20 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz