Биласизми?

«Қўл терлаши ва музлаб қолиши ниманинг аломати?»

– Вақти – вақти билан қўл кафтимнинг терлаши ва ўз-ўзидан музлаб қолаётганини сезаяпман. Бу юрак билан боғлиқ эмасми, дея ҳавотирдаман.

Анвар, Наманган шаҳри

Саволга олий тоифали шифокор-терапевт Нодира ҲАМРОЕВА жавоб беради.

– Феъл-атворига кўра таъсирчан инсонларда вегетатив нерв тизими заиф бўлади. Бундай кишилар бирор нимадан қаттиқ асабийлашса, қўрқса ёҳуд ваҳимага тушса, қўл кафтининг терлаши ёки музлаши юз беради. Қўл кафтидаги мазкур ўзгариш нерв тизимидан ташқари эндокрин тизим фаолиятига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Сизга маслаҳатим, терапевт, эндокринолог шифокорлар кўригидан ўтиб, даволанинг. Сиздаги безовталик юракка боғлиқ эмас.

Манба: Darakchi.uz