Маданият

Қоматингизнинг баъзи бир камчиликларини беркитиш усуллари

Кийган ҳар бир либоси ўзига бўлган ишончни таъминласагина, аёл ўзини кун бўйи қушдек енгил ҳис қилади.

Дид билан танланган кийим қоматнинг баъзи камчиликларини яширади. Шунингдек, тананинг юқори ва қуйи қисмини ўзаро уйғунлаштириш учун юз, бўйин ва қўллар ҳақида қайғуриш лозим. Бунинг учун қуйидаги тавсияларга эътибор беринг:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап]Тор ва қия елкали аёлларга, одатда, кенг либослар ярашади. Шунингдек, блузка билан калта енгли, кўндаланг чизиқли ва бурмали ёқалар ҳам тавсия этилади. Бироқ “В” шаклидаги чуқур ўйилган, кимоно ва реглан бичимидаги кийимлар уларга ярашмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап]Бўйни қисқа аёлларга “В” шаклида ўйилган, юпқа, узун маржон ва занжирлар ёрдам беради. Аммо баланд, айлана ва тўғри бурчакли, “каре” услубида ўйилган ёқалар тавсия этилмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап]Кўркам бўлмаган қўлларни чиройли кўрсатишнинг самарали усули – ёрқин рангдаги маникюр ва оригинал манжетлар. Чети мўйнали ёки турли рангдаги манжетлар қўлингиз ҳуснини яна-да орттиради. Блузка ва енгсиз либослар “сир”ингизни фош қилиб қўяди.

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап]Хушбичим аёлларни янада жозибали кўрсатиш учун уларга майин жундан ва зиғир толасидан тайёрланган қора рангли костум ва кўйлаклар тавсия этилади. Шунингдек, жигарранг, яшил, кўк, зарғалдоқ, мовий ва бинафшаранг тусдаги чизиқли, катак-катак матолардан тайёрланган либослар ҳам ярашади;

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап]Жуссадор аёлларга кенг жакет ёки пиджак ва тўғри бичимли юбка ёрдам беради. Палтони ҳам шундай бичимдаги турларини танлаган маъқул;

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап]Жуссадор аёлларни эркин либослар, белбоғсиз кўйлаклар кўркам кўрсатади;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап]Тўлача қоматларга тақиладиган белбоғларнинг эни уч сантиметрдан ошмаслиги ва улар бўшроқ боғланиши керак.

[дропсап тйпе="сирсле"]8[/дропсап]Ёрқин рангдаги, айниқса, оқ рангли матолардан ҳам фойдаланиб турган дуруст. Мато юз ранги ва сочнинг жилосига қараб мосланса ҳам яхши самара беради. Чунки қора рангли кийимлар чеҳрага янада жозиба бахш этади;

Қад-қоматни яна-да кўркам кўрсатиш учун ранглар уйғунлигидан оқилона фойдаланиш лозим. Шу маънода сизга бир нечта маслаҳатларни бериб ўтамиз:

[дропсап тйпе="сқуаре"]1[/дропсап]Тўлача ва паст бўйли аёлларга йирик гулли матолар тавсия қилинмайди. Бундай кўринишдаги либослар баланд бўйли ва озғин аёлларга кўпроқ ярашади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]2[/дропсап]Кўндаланг чизиқли матолар қоматингизни хушбичим қилса, тик чизиқли матолар тўлача кўрсатади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]3[/дропсап]Тўқ рангли либослар қоматингизни ихчам кўрсатса, ёрқин ранглар эса аксинча, сизни тўлача намойиш қилади. Шунинг учун энсиз елка ва бўлиқ сонли аёлларга очиқ рангдаги юбка ёки шим билан бўғиқ рангли кофталар кийиш тавсия этилмайди;

[дропсап тйпе="сқуаре"]4[/дропсап]Озғин қизлар чўнтаклари, майда деталлари кўп бўлган, горизонтал чизиқли либосларни кийсалар нисбатан тўлароқ кўринадилар. Шунингдек, бир неча қаватдан иборат бўлган юбкалар, пирпиракли кўйлаклар озғинликни яширади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]5[/дропсап]Бўйингиз паст бўлса, узунроқ шим ва юбкалар кийинг. Имкон қадар кофта, юбка ёки шимингиз бир хил рангда бўлиши керак. Бир хил ранг бўйни узун қилиб кўрсатади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]6[/дропсап]Бўйингиз узун бўлса, йиғмали, бурмали, манжет ва катта белбоғли кўйлакларни кийиш тавсия этилади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]7[/дропсап]Орқаси кенг аёлларни кўпроқ ана шу қомат билан яхши уйғунлаштирувчи блузка ва свитерлар очиб туради. Агар уларнинг орқаси узун бўлса, яхшиси, сўнгги урфдаги юбка ёки бел қисми торайтириб тикилган шим кийишгани дуруст;

[дропсап тйпе="сқуаре"]8[/дропсап]Паст бўйли ва тўлача аёлларга эса орқани ўртача кўрсатиш учун белдан пастроққа тушиб турадиган либослар маслаҳат берилади;

[дропсап тйпе="сқуаре"]9[/дропсап]Букчайганроқ қоматларни тик кўрсатиш мақсадида кўндаланг чизиқли кийимлар кийиш керак;

[дропсап тйпе="сқуаре"]10[/дропсап]Тўлачадан келган аёллар қоматидаги бу нуқсонни яшириш йўлини кичик ҳажмли либослар танлаш, деб биладилар. Лекин бу йўл камчиликларини янада яққолроқ намойиш этиб қўяди. Яхшиси, гавданинг табиий тузилишига мувофиқ либос танлаш керак;

[дропсап тйпе="сқуаре"]11[/дропсап]Елкалари нозик, кўкрак қафаслари тор, сонлари ва оёқлари тўлача аёллар гўзал кўринишлари учун пошнали поябзаллар, елкадор, енгли ва ёпиштирма ёқали либослар асқотади.

Оро бериш, безаниш – аёлларнинг энг севимли машғулоти. Лекин ҳаддан зиёд безаниш бачканаликка олиб келади. Катта ёки кичик безакларни танлашда дид ва меъёр муҳим аҳамият касб этади. Агар ўзингиздаги ортиқча безакни аниқламоқчи бўлсангиз, кўзгуга қаранг. Кўзингизга биринчи бўлиб нима кўринди, яққол кўзга ташланди? Демак, ўша “буюм” сизнинг жамолингизга соя солиб турибди. Безакни камайтирган маъқул.

Мақола ““Этикетнинг олтин китоби” асосида ёзилди.