Маълумотларга кўра, дунёда 25 ёшдан ошган ҳар учинчи одамдан биттаси юқори қон босимидан азият чекади. Тасаввур қилинг, сиз ҳам қон босимингиз ошганини сездингиз, аксига олиб дорингиз тугаган. Худди шундай вазиятда табиий йўл билан қон босимини туширишингиз мумкин. Демак, уй шароитиди қон босимини тушириш усуллари қуйидагича: Чуқур нафас олиб, уни 10 сония ушлаб туриб кейин чиқаринг. Бу машғулотни 3 дақиқа давомида бажарсангиз, қон босимини босқичма-босқич туширишга ёрдам беради.
Қон босими ўта юқори бўлганида ванна қабул қилиш мумкин эмас. Ўртача ошган қон босимида ҳарорати 37 дан юқори бўлган сувга қўлни тутиб, сувни янада иссиқроқ қилинг. 10 дақиқа давомида қўлни тутиб тургач, оёқни иссиқ ванна қилиш керак. Бу оёқдаги томирларни кенгайтиради ва қон босими тушишига замин яратади.
Пешоб ҳайдовчи воситалардан бирини қабул қилинг. Чунки организмдан ортиқча суюқлик чиқиб кетса, қон томирлардаги босим камаяди. Жўхори попугини ҳам дамлаб, кунига уч маҳал ичиш мумкин.
Бир дона банан йейиш қон босимини меъёрлаштиришга хизмат қилади. Олма 5-6 маҳал 300-400 граммдан узоқ чайнаб йейилади. Фақат бу вақтда бошқа нарса йемаслик керак. Ҳар куни эрталаб оч қоринга икки стакан 25 даража ва ундан юқорироқ ҳароратдаги сувни ичинг. Бу артериал қон босимини бир маромда ушлаб туради.
Туз истеъмолини камайтиринг. Тадқиқотларда келтирилишича, томирларда қон билан маълум даражада суюқлик ҳам ҳаракатланади. Шунинг учун пешоб ҳайдовчи воситалар тайинланади. Туз эса орагнизмдан сувнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилади. Қон босими вазн камайиши билан тушади. Агар қон босимингиз тез-тез ошаверса, унда тезроқ парҳезга ўтинг. Калий пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Бу модда картошка, ловия, денгиз карами, майиз ва нўхатда учрайди. Картошка таркибидаги кокоамин моддаси қон босимини туширади.
Анор қон босимини туширувчи ажойиб воситадир. Кунига ярим стакан анор шарбатига ярим стакан қайнаган сув қўшиб ичилса, қон босимини туширишга кўмак беради. Анор шарбатини ўзини ичиш мумкин эмас, чунки у ошқозон деворлари ҳамда тиш эмалини зарарлаши мумкин.
Булғор қалампири, киви, каркаде чойи ҳам қон босимини туширишда беминнат ёрдамчи ҳисобланади. Ялпизли чой ҳам бу борада фойда беради. Кечқурун валериана илдизини эзиб, ҳидини чиқаринг, шунда яхши ухлайсиз. Бир стакан ёғсиз қатиққа бир қошиқ долчин солиб, бир ой давомида ичинг. Долчин калий, калтсий магнийга бой бўлиб организмдаги холестерин миқдорини камайтиради ва томирларда тиқилмалар пайдо бўлишини олдини олади.