Мускат навли қовоқ ширгуруч ҳамда бошқа сутли бўтқаларга ўзига хос таъм ва ифор беради.
- Ёнғоқранг қовоқни газ печида пиширинг ёки салатларга кўшинг.
- Кўриниши патиссонни эслатадиган қовоқнинг таъми цукинини эслатади.
- Хоккайдо турини эса бемалол гўшт билан пиширишингиз мумкин.
- Спагетти-қовоқ газ печида пиширилгандан сўнг юмшаб, худди спагеттидек толаларга осон ажралади.
- Мирани ди киоджа — саллага ўхшаш шаклдаги қовоқ. У ширин бўлиб, хомлигича истеъмол қилиш мумкин.
- Қовоқ уруғлари рухга бой бўлиб, мия фаолиятини яхшилайди.
- Хом қовоқ ва унинг шарбатини меъда шираси пасайган турдаги гастритда, шунингдек, ошқозон яраси, қандли диабеднинг оғир шаклларида истеъмол қилиш мумкин эмас.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси