Ошхона

ҚЎЗИҚОРИН – ТЎЙИМЛИ, ФОЙДАЛИ ВА…!

Қўзиқоринлар ўзига хос таъми ва ифори билан бошқа маҳсулотлардан ажралиб туради. Парҳезшунослар уни “ўрмон гўшти” ҳам дейишади, чунки у ҳақиқатдан ҳам жуда тез очлик ҳиссини йўқотади. Халқ табобатида қўзиқоринни бир қанча касалликларни даволашда қўлланади. Моҳир ошпазлар эса ундан ажойиб таомлар ва салатлар тайёрлашади. Лекин болаларга қўзиқоринларни беришда эҳтиёткор бўлган афзал. қўзиқоринли таом тайёрламоқчимисиз? Унда унинг яхши ва ёмон томонлари ҳусусидаги ушбу материал билан албатта танишиб чиқинг. ҚЎЗИҚОРИНЛАРНИНГ ФОЙДАСИ Қўзиқориннинг фойдали томонларидан кўз юмиб бўлмайди. Унинг энг асосий устунлиги у оқсилнинг конидир, бу модда қўзиқоринда тухумдан 2 мартта, гўштдан 3 баробар кўпдир. Фосфор ва калтсий эса худди балиқдагидек миқдорда. Айни дамда у паст калорияли маҳсулот бўлиб, озгина есангиз, дарров тўйиб қоласиз. Парҳезшунослар қўзиқориннинг бу жиҳатидан фойдаланиб, уни таомномага қўшишади. Айни дамда қўзиқоринлар организмни қийнашмайди, қўзиқоринли таомлар билан бирга организм витамин, аминокислоталар, микроелементларнинг катта миқдорини қабул қилишади. Қўзиқоринлар таркибига кирадиган асосий фойдали моддалар: 18та аминокислоталар: улар ақлий фаоллик, хотирага яхши таъсир қилиб, атероскелороз ривожланиши олдини олади. Б гуруҳидаги витаминлар (Б1,Б2,Б6): асаб тизимининг меъёрий ишлашига ёрдам бериб, соч, тирноқ, терининг ҳолатини яхшилайди. Микроелементлар (мис, ёд, марганетс, руҳ, фосфор, калий): у модда алмашинув жараёнини меъёрлаштириб, юрак-қон томир касалликлари билан оғриш хавфини камайтиради, вирусли инфектсияларга тўсқинлик қилади.

Б-глюканлар:иммун тизимига яхши таъсир қилиб, яна бу модда саратонга қарши фаоллиги билан ҳам машҳур. Бироқ, улар соғлиғимизга ижобий таъсир этиши учун жуда кўп қўзиқорин истеъмол қилишга тўғри келади.

Хитин: у шлак ва оғир металларни ўзига сингдириб, уларни овқат ҳазм қилиш жараёнида организмдан чиқаради. Меланин::энг кучли табиий антиоксидант. ПП витамини (никотин кислотаси, ниатсин): қон хосил бўлиш жараёнида муҳим рол ўйнаб, томирлар деворини мустаҳкамлайди. Бу витамин қўзиқоринда худди мол жигаридагидек кўпдир.

Қўзиқоринлар қондаги ёмон холестерин миқдорини пасайтиради. У шунингдек қандли диабет билан оғриган кишиларга фойдали: чунки унда ёғ жуда оз бўлиб, холестерин йўқдир, бироқ у оқсил, витамин, минерал, сув ва клетчаткаларга бойдир. Яна улар табиий инсулин ва ферментларга бой бўлиб, у крахмалли таомни парчалашга ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликлари, атеросклероз, ортиқча вазн, қон босими ошишида ҳам унинг фойдалилиги тан олинган.

Қўзиқоринлар паст калорияли йегулик саналиб, ортиқча вазндан қийналаётган одамлар учун мукаммал парҳез туридир. қўзиқоринларнинг истеъмолга яроқли турларидан лисичка, подосиновки, опята, оқ қўзиқоринлар, шампинён, вешенка ва бошқалар ошпазликда кенг қўлланилади. >Эътибор беринг! қўзиқоринлар хом сабзавотлар(бодринг, карам, помидор) билан келиша олмайди, бундай аралашма ошқозон бузилиши ва дам бўлишга олиб келади. Шу боис уни фақатгина пишган сабзавотлар билан бирга енг. У етарли даражада оғир таом. 7 ёшдан кичик ва қарияларга уни ҳазм қилиш қийинчилик туғдиради.

ҚЎЗИҚОРИННИНГ ЗАРАРИ

Аксарият қўзиқоринлар жуда заҳарли бўлиб, у кишини ўлимга олиб келиши мумкин ва бу қўзиқоринлар ўзининг йеса бўладиган турдошларига жуда ўхшаб кетади. қўзиқориндан заҳарланиш мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида кузатилади. Ёввойи ҳолда ёки экологик жиҳатидан нотинч ҳудудларда ўсадиган (промзоналар, катта йўллар четлари), тури нотаниш ҳамда заҳарли қўзиқоринлар истеъмол қилмаганингиз маъқул.

rech173

Таом тайёрлаш жараёнида уларни йетарли даражада тозаламасдан истеъмол қилиш турли нохушликларга олиб келиши мумкин. қўзиқориндан захарланишнинг яширин даври (заҳарли қўзиқориннинг тури ва таркибидаги заҳарли моддалар ҳамда истеъмол қилинган миқдорига қараб) бир неча дақиқадан бир неча соатгача бўлиши мумкин. Улардаги заҳарли моддалар асосан ошқозон-ичак тракти, жигар, буйраклар, асаб тизимини шикастлайди. қўзиқорин истеъмол қилган шахсларда заҳарланиш аломатлари кузатилса, у тезда шифокорга мурожаат этиши лозим. Бунда организмдан ўша заҳарли модда чиқарилиб ташланиши кўзда тутилади. Акс ҳолда бу заҳарланиш фожиага олиб келиши мумкин. Шу билан бирга қўзиқоринда мавжуд хитин моддасининг кўп миқдори инсон организми томонидан деярли ҳазм қилинмайди. Айнан шунинг учун биз қўзиқориннинг кўпини ҳазм қилолмаймиз. Бу йегуликни ҳаддан зиёд йейиш сурункали панкреатит, ошқозон ости бези яллиғланиши ва ошқозон-ичак тизмидаги бошқа кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин. Айнан хитин туфайли қўзиқоринда мавжуд аксарият фойдали моддалар баданимизга сингмайди.

Қўзиқоринлар тупроқ, ҳаво, сувдан турли токсин ва радиофаол қўшилмаларни ўзига олиш хусусиятига эга. Шу боис баъзида йеса бўладиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиб қолиш мумкин.

Қўзиқоринларни харид қилаётганда ёки уни истеъмол қилишдан олдин ушбу маҳсулот сифатини кафолатловчи ҳужжати борлигини аниқлаш лозим. Бозор ҳудудидан ташқарида ва белгиланмаган жойларда сотиладиган, сифатини кафолотловчи ҳужжатга эга бўлмаган ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган нотаниш қўзиқоринларни териб истеъмол қилиш тавсия этилмайди.