Биласизми?

Рўзғорда асқотадиган тавсиялар

Уй – мўжаз ватан. Ана шу ватан ичи аёлларга топширилган. Унда бажариладиган рўзғор ишлари ўзига хос санъат бўлиб, уни эгаллаган аёлнинг қадри ошиб, ўзлигини намоён қилади. Рўзғор юритиш бекаларни ўйлаб, чамалаб, ҳисоб-китоб билан, энг асосийси – яратиш иштиёқи билан ишлашга ўргатадиган ўзига хос фан ҳамдир. Қуйидаги маслаҳату тавсиялар уй-рўзғор юмушларингизда асқотади, деган умиддамиз:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап] Ёғларни мис идишларда сақламанг, сифати бузилади. Ёғларни, айниқса, сариёғ ва маскаёғни қоронғи ерда сақлаш керак, чунки қуёш нури таъсир этса, унда ёғ кислотаси ҳосил бўлади, бу кислота эса инсон организмига зарар;

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап] Нўхат, мош, ловия каби дуккакли донларни иссиқ сувда ивитиб бўлмайди, қотиб, пишиши қийин бўлади. Пиширганда совуқ сувга солиб, секин қайнатинг. Тузни етилиб пишгандан сўнггина солинг;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап] Гуруч, макарон, вермишел' каби маҳсулотларни эса қайноқ сувга солиб, тез қайнатинг. Акс ҳолда, маҳсулот идишнинг остига ёпишиб қолади;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап] Суюқ овқатлар шақирлатиб қайнатилса, хира тортади. Милтиратиб қайнатиш лозим;

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап] Қаттиқ гўштни сиркалаб пиширсангиз, юмшоқ тортади;

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап] Музлаган гўштни совуқ сувга солиб пиширманг. Негаки, секин-аста иссиқ ўтган гўштда витаминлар йўқолиб боради, таъми қолмайди. Қайнаб турган сувда пишириш лозим;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап] Кўк пиёз, укроп, кашнич ва бошқаларни истеъмол қилишдан олдин 5 минут тузли сувга солиб олинг. Улардаги кўзга кўринмас ҳашаротлар ўлади;

[дропсап тйпе="сирсле"]8[/дропсап] Шўр бўлиб кетган овқатга 2-3 та хом картошка солсангиз, шўрини ўзига тортиб олади;

[дропсап тйпе="сирсле"]9[/дропсап] Пичоқни бироз сувлаб пиёз тўғрасангиз, кўзингиз ачишмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]10[/дропсап] Гуручни ювганда сувга 1-2 ош қошиқ туз солиб юборсангиз, ғубори яхши кетади ва бундай гуруч сувдан олиб қўйилганда ҳам узоқ вақтгача уқаланиб кетмайдиган бўлади;

[дропсап тйпе="сирсле"]11[/дропсап] Ортиб қолган палов, шавла, қовурма каби таомлар иситиб ейиладиган бўлса, уларга бир бош пиёзни майдалаб тўғраб, қўшиб юборинг. Бу овқатнинг таъмини асл ҳолатига келтиради;

[дропсап тйпе="сирсле"]12[/дропсап] Сут пишираётганда идишнинг четига мой суриб қўйсангиз, сут қайнаганда тошмайди;

[дропсап тйпе="сирсле"]13[/дропсап] Томат пюреси – помидор қиймасининг юзи моғорлаб қолмасин десангиз, унинг юзига бир оз туз сепиб, пахта мойидан томизиб қўйинг.