Дунёда 8 мўъжиза борлигига ишонамиз лекин аслида айнан қайсилар ҳақиқий мўъжизалар эканини биласизми???
Билмаслигингиз аниқ!!!
Мен сизга бугун айтмоқчи бўлганларим асл мўъжизалардир. Пирамида ва ҳоказолар эса аслида инсон томонидан бунёд этилгандир, ҳақиқий ҳаётимиздаги мўъжизалар эса қуйидагилардир:
1.Эшитаяпмиз!!!
Бир зумга эшитмай қолишни тасаввур қилиб кўринга! Буни олдида мана ман деган медицина ҳам ожиз бўлиб қолади.
2. Кўраяпмиз!!!
Инсон кўзи 296 мегапиксел кўришга қодир. Кўзларингизни бир зумга юмиб зулматга чўмиб кўрингчи! Бир умр шундай юришни тасаввур қила оласизми?!
3. Ҳис қилаяпмиз!!!
Ушлаган нарсаларингизни ҳис қилишга, ҳидларни ҳис қилишга қодирсиз, дунёни бемаза, шаклсиз ҳис қилиб кўрингчи!
4. Гапираяпмиз!!!
Кимдир сизга гапираяптию, сиз жавоб қайтаролмай фикрларингизни айтолмай қандай яшашингизни тасаввур қилиб кўринг!
5. Фикрлаяпмиз!!!
Инсоннинг ҳайвондан ҳам фарқи айнан шунда эканини унутманг, зеро фиклаш қобилиятимизни, онгимизни яхшиликларга сарфлаш керак!
6. Ҳурсанд бўламиз!!!
Бахтсиз, қувончсиз ғам қайғуда бир умр яшашга сабр бардошингиз етармиди?!
7. Меҳр-муҳаббат!!!
Ҳаётда меҳр олмай, меҳр бермай тош юрак билан яшашдан на маъно? Зеро гул ҳам меҳр билан суғорилгандагина униб ўсади!
8. Оналик бахти!!!
Аёлнинг вужудида, қоқ юрагининг тагида митти юракча уриб, 9 ой давомида шаклланиб, митти одамча ҳолига келиб дунё юзини кўради, не азоб уқубатларда дунёга келтирган она, биргина йиғисини эшитиб чексиз қувонади, катта бўлгунча жонини беради, азобларини ичига ютади, фарзандининг биргина табассуми табассумига дунёларни алмашади. Оналик мўъжиза бўлмай нима аҳир!!!
Мана сизга ҳақиқий мўъжизалар!!! Мўъжизаларингиздан фақат ва фақат яхшилик йўлида фойдаланишингизга тилакдошман!!!