- Баҳорда ва эрта ёзда петрушка барглари ва поясидан ниқоб тайёрласангиз, кузда бу ниқобни унинг илдизидан тайёрланг. Бунинг учун петрушка гўштқиймалагичдан ўтказилиб (2 ош қошиқ бўлсин), тозаланган юзга 20-30 дақиқага суртиб қўйилади (кўз атрофидан ташқари). Сўнг совуқ сувда ювиб, ҳали нам терига озиқлантирувчи крем суртилади.
- Тоза бодрингни айлана шаклда тўғраб, 20 дақиқага юзга териб қуйинг. Сўнг олиб ташланг. Ёки кун давомида юзингизни бодринг шарбати билан артиб юринг. Уни ювиб ташлаш шарт эмас.
- Бир ҳовуч момоқаймоқ гуллари устидан қайнаган сув қуйинг. Совигач, тиндириб бирор шиша идишчага солиб қўйинг. Бу лосьон билан сепкиллар зич жойлашган дойларни артиб, 30 дақиқадан сўнг ювасиз.
- Шунингдек, баҳор қуёшидан юзингизни ҳимояланг. Махсус кремлардан фойдаланинг.
Манба: Darakchi.uz