Биласизми?

Севгининг босқичлари

1.Ошиқлик (жалб қилишнинг босқичи)

2.Ўрганиб қолиш (тўйиниш босқичи, кейинчалик зерикиб кетиш)

3.Жанжаллар (жирканиш босқичи)

4.Сабр

5.Хизмат қилиш

6.Дўстлик

7.Севги

Ана энди батафсил.

1.Қоидага кўра, муносабатлар ошиқликдан бошланади. Эркак ва аёл бир-бирига мафтун бўлиб қолишади, эҳтирос, ҳис-туйғулар, романтикага ғарқ бўлишади. Конфет-гулдаста босқичи гормонал фонга асосланади. У 3 ойдан 2 йилгача давом этади.

2.Ўрганиб қолиш босқичи давом этади. Романтик муносабатлар ўз авж чўққисига чиққанида кундалик одатга айланиб қолади. Тўйиниш босқичи. Сўнгра эса зерикиш. Бу муносабат момақалдироқдан олдинги табиат ҳодисасини эслатади: барчаси шубҳали тарзда сокин, тинч, лекин ҳаво бошқача.

3.Жанжаллар. Жирканиш босқичи. Низо етилди ва очиқ намоён бўла бошлайди.

Бу учта нуқта кўп учрайдиган муносабатлар ривожининг босқичлари бўлиб ифодаланади. Жанжаллар босқичида одамлар бошқалар билан уларга омад кулиб боқишига ишониб қолишади. Лекин афсуски ҳолат такрорланади.

4.Сабр. Бу босқичда можарога бардош керак эканлигини тушуниб етишади. Бу жанжал ўтиб кетади, муносабатлар янгиланади. Янги ҳалқа бошланади. Яна ошиқлик, ўрганиб қолиш, жанжаллар, сабр ва ...янги ҳалқа.

Бу яна бир муносабатлар ривожининг кўринишидир. Энди улар узоқроқ давом этади. Шериклар энди жанжаллар бор-йўғи маълум босқич эканлигини билишади, шундан сўнг муносабатларнинг янги ҳалқаси бошланишини билишади. Бундай жуфтликлар сабрлари тугаганида ёки ажралиб кетишади, ёки уларда ҳақиқий барқарор ҳамоҳанг муносабатларни излаш истаги пайдо бўлади. Ана шунда улар кейинги босқичга кўтарилишади.

5.Хизмат қилиш. Бу муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим ёндошувидир. Мақсадга кўра, фақат шу босқичда биз «севги» тушунчасига яқинлашишни бошлаймиз. Агар ўтган босқичларда сабаблар ўтакетган манманлик бўлган бўлса, бу ерда шеригига хизмат қилиш, уни қондириш учун ҳаракат қилиш фикри туғилади.

6.Муносабатларни ривожлантиришнинг кейинги босқичи – дўстлик. У ўтган босқичга асосланади; жуфтликларда «ишонч банки», миннатдорлик йиғилса.

7.СЕВГИ! Бу узун ва қийин йўлнинг охирида жуфтликлар хизмат қилиб топган мукофотларига, яъни ҳақиқий севгига эришишади. Энди бу севги барҳам топмайди, вақт ўтиши билан кучсизланмайди, фақат кучайиб боради.

Босиб ўтилган барча 7 та босқич тахминан 12 йил ва ундан кўпроқни эгаллайди.

Хуршида Хоним