Биласизми?

Шифо маслаҳат: қовоқ уриғи паразитларни туширадими?

— Халқ табобатида хом қовоқ уруғини истеъмол қилиш организмдаги паразитларни туширишда ёрдам бериши айтилади. Чиндан ҳам шу ростми?

Ж.Эрматова, Сирдарё вилояти

Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:

— Ҳақиқатан ҳам қовоқ уруғини хомлигича қуритиб, ичидаги мағзи наҳорга ейилса, гижжаларни туширишга ёрдам бериши мумкин. Аммо бу кўмакчи восита бўлиб, шифокор буюрган асосий муолажа билан биргаликда бажарилса, наф бериши мумкин. Борди-ю фақат қовоқ уруғи истеъмол қилиниши билан кифоялансангиз, натижа кутилганидек бўлмайди. Қовоқ уруғи ейилганида сут-қатиқ маҳсулотлари истеъмол қилинмаслиги лозим.

Манба: Darakchi.uz