Биласизми?

Шимни тўғри дазмоллаймиз!

Шимни дазмол қилишдан аввал уни чўтка ёрдамида тозалаш лозим.

Агар шимнинг тизза қисми чўзилиб қолган бўлса, биринчи навбатда шу ерни дазмолланг. Шимганам матони қўйиб қуригунга қадар дазмолни босиб туринг, аммоюргазманг. Сўнг шимни ички ва ташқи томонини текислаб, ҳўл мато ёрдамида қаттиқ босиб, дазмол қилинг.

Шимдаги ялтироқ изларни йўқотиш учун сиркали сувда (1 стакан сувга 1 қошиқ сирка) матони ҳўлланг, сўнг дазмолланг.

Шимнинг чизиғи сиз хоҳлагандек чиқиши учун унинг ички қисмига қуруқ совун суртинг, сўнг одатдагидек дазмол қилинг.

Шимга дазмол босгач, уни ярми соат дазмол тахтанинг устида қолдириш керак. У бироз “совиб” олиши лозим. Дазмол қилингач дарров шкафга илинган шим тезда ўз ҳолатини йўқотиб қўйиш эҳтимоли бор.

Ўткир жисм билан кесилган шимни тикиш шарт эмас. Шимга ўхшаш мато топиб, тескари томонига тухум оқини томизинг. Сўнг матони йиртилган жойга қўйиб, устидан дазмол юрғизинг.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси