Зарур масаллиқлар: 300 гр. ун, 100 мл. ўсимлик ёғи, 2 ст. шакар, 1 стакандан сут ва қайноқ сув, 4 дона тухум, 4-5 ош қошиқ какао, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, ярим қути хамирюмшатгич; кремига: 400 гр. қаймоқ, 1 ст. қанд упаси; ичига солиш учун: музлатилган олча ёки олча мураббоси; безак учун: 2 ўрам қора шоколад.
Тайёрланиши: 1. Тухумни аталаб, шакар, сут, ўсимлик ёғи ва какаони қўшинг. Масаллиқларни яхшилаб аралаштиргач, истеъмол содаси ва хамирюмшатгични солинг.
2. Унни қўшгач, қайнаб турган сув солиб, аралаштиринг. Пишириқ қолипини ёғлаб, аралашмани солинг. Торт коржи 180 даражада қиздирилган газ печида 45-50 дақиқа давомида пишади.
3. Қаймоқ билан қанд упасини аралаштириб, миксер ёрдамида кўпиртиринг.
4. Корж пишгач, совутинг-да, иккига бўлинг. Орасига крем суртиб, олчаларни териб чиқинг. Усти ва атрофига крем суртиб, шоколад қириндисини сепинг.
Тайёрлаш вақти: 1 соат
8 кишилик
Манба: Darakchi.uz