Ошхона

Шоколаддан туҳфа - мазасига гап йўқ!

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 125 гр. шакар, 100 граммдан шоколад ва сариёғ, 75 граммдан ун ва бодом, 2 дона тухум, ярим чой қошиқ юмшатгич (разрыхлитель), туз.

Тайёрланиши: 1. Бодомни майдалаб, қуруқ товада қовуриб олинг. Шоколадни ҳам майдалаб, сув буғида эритинг.

2. Юмшатилган сариёғни шакар билан кўпиртириб, шоколадга қўшинг. Тухумни ҳам кўпиртириб, шоколадли аралашмага солинг. Ун ва майдаланган ёнғоқни ҳам солиб, яхшилаб аралаштиринг.

3. Тўртбурчак қолипга қоғоз ёйиб, устидан шоколадли аралашмани солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 25-30 дақиқада пишади. Дастурхонга бўлакларга бўлиб тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

Манба: Darakchi.uz