Керакли маҳсулотлар:
Кремига:
2 стакан сут
2 дона тухум
0,5 1 стакан шакар
1 та пакет ванили шакар
2 ош қошиқ ун
1 2 ош қошиқ какао
100 г сариёғ
200 г ёнғоқ
Хамирига:
3 дона тухум
0,5 стакан шакар
3 ош қошиқ асал
2 чой қошиқ ош содаси (сила)
60 г сариёғ
3 ош қошиқ какао
2 2,5 стакан ун
Глазур учун:
2 ош қошиқ сут
2 ош қошиқ какао
3 ош қошиқ шакар
30 г сариёғ
1 ош қошиқ сметана
Тайёрланиши:
1.Дастлаб заварной кремни қайнатиш керак. Кострюлда шакар, ун, сут, ванилли шакар ва тухум бир хил ҳолатга келгунга қадар куракча билан аралаштириб турилади. Паст оловда қайнашга олиб борилади, лекин қайнатилмайди. Оловдан олинади ва какао қўшилади, яхшилаб аралаштирилади. Крем совутишга қўйилади. (совуқ сувли тоғорачага солиш мумкин).
2.Энди хамир ва коржни тайёрлашга киришилади. Кострюлда куракчада шакар, асал, тухум, ош содаси ва сариёғ яхшилаб аралаштирилади ҳамда сув ҳаммомига қўйилади. Яхшилаб аралаштирган ҳолатда 5 дақиқа қайнатилади, масса бир хил ҳолатга келиши керак. Сув ҳаммомидан олинади, какао солинади. Элакдан ун секин-аста солиниб, чўзилувчан бўлгунча қошиқда аралаштирилади. Сўнгра стол устига қўйилади, ун сепган ҳолатда хамир қорилади. Ҳосил бўлган юмшоқ хамир 8 та бўлакка бўлинади.
3.Газ печи 180 ҳароратда қиздирилади, газ листига пергамент қоғоз солинади, бир озгина ун сепилади.
4.19,5 20 сантимерли ликопча ҳажмидаги юпқа коржлар ёйилади. Хамир четларидан ҳам коржлар ёйилади, улар урвоқ учун керак бўлади. Коржлар 3 5 дақиқа давомида пиширилади, улар тез пишади. Улар панжара устида совутилади.
5.Кремга юмшатилган сариёғ қўшилади ва яхшилаб кўпиртирилади. Ёнғоқлар майдаланади. Коржларга яхшилаб крем суртилади ва ёнғоқ сепилади. Ҳар бир коржга 2 2,5 ош қошиқдан крем суртилади, устига суртилмайди, озгина кремни ёнларини суртиш учун олиб қўйилади.
Кострюлда глазур учун барча масаллиқлар аралаштирилади, паст оловда 2 дақиқа давомида қуюлгунча аралаштирган ҳолатда қайнатилади. Қайноқ глазурни торт устига қуйилади (биринчи торт устига қуйиб, кейин четларига суртсангиз қулайдир). Глазур совуб қотиши учун торт музлатгичга 5 дақиқага қўйилади. Корж учун урвоқларни майдаланади, торт четларига крем суртилади ва урвоқлар сепилади.
6.Торт хона ҳароратида 3 4 соатга қўйилади (устини катта тоғора билан ҳам ёпиш мумкин), сўнгра совутиш учун музлатгичга қўйилади.
Хуршида Хоним